Қозоғистон авиакомпанияси Остонадан Тошкентга парвозларни йўлга қўйди

© Foto : FlyArystan@Yelena SergiyenkoСамолет Airbus A320 компании FlyArystan.
Самолет Airbus A320 компании FlyArystan. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.07.2023
Oбуна бўлиш
Остона — Тошкент — Остона йўналиши бўйича парвозлар Airbus A320 самолётларида ҳафтасига икки марта амалга оширилиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Қозоғистоннинг "FlyArystan" лоукостер авиакомпанияси Остона ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” матбуот хизмати хабар берди.
Бугун, 3 июль куни, маҳаллий вақт билан соат 01:55 да бортида 180 нафар йўловчи бўлган самолёт Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди. Аэропортда янги йўналиш очилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Остона — Тошкент — Остона йўналиши бўйича парвозлар Airbus A320 самолётларида ҳафтасига икки марта — душанба ва чоршанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Шунингдек, авиакомпания яқин келажакда парвозлар харитасини Қозоғистон ва Ўзбекистонни боғлайдиган янги йўналишлар билан тўлдиришни режалаштирмоқда.
"FlyArystan" Қозоғистоннинг лоукостер авиаташувчиси бўлиб, штаб-квартираси Олмаотада жойлашган. Компания Қозоғистондаги энг йирик "Air Astana" авиакомпанияси негизида ташкил этилган.
Янгиликлар лентаси
0