Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро олимпиадада иштирок этиш учун БААга жўнаб кетди

© Министерство дошкольного и школьного образованияСтуденты из Узбекистана отправились в ОАЭ для участия в международной олимпиаде
Студенты из Узбекистана отправились в ОАЭ для участия в международной олимпиаде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.07.2023
Oбуна бўлиш
Халқаро биология олимпиадаси жорий йилнинг 3-11 июль кунлари Бирлашган Араб Амирлиги давлатида бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Кеча, 2 июль куни Ўзбекистон терма жамоаси 34-Халқаро биология олимпиадасида иштирок этиш учун Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) жўнаб кетди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Халқаро биология олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоасида иштирок этувчи ўқувчилар:
Беҳруз Турсунов - Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 274-мактаб ўқувчиси;
Ғолибжон Шарифов - Бухоро вилояти, Когон тумани, 3-мактаб ўқувчиси;
Муҳаммадиброҳим Эгамбердиев - Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчиси;
Меҳрангиз Ахтамова - Навоий шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси.
Халқаро биология олимпиадаси жорий йилнинг 3-11 июль кунлари БААда бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0