https://sputniknews.uz/20230703/ogir-atletika-sport-gimnastikasi-ozbekiston-terma-jamoalari-gruziya-36480783.html
Оғир атлетика ва спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоалари Грузияга йўл олди
Оғир атлетика ва спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоалари Грузияга йўл олди
Sputnik Ўзбекистон
Мураббий Баҳром Мендибоев қўл остидаги оғир атлетикачилар 11 августга қадар Бакуриани шаҳрида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишади.
2023-07-03T08:48+0500
2023-07-03T08:48+0500
2023-11-20T16:29+0500
спорт
ўзбекистон
грузия
оғир атлетика
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/03/36481216_57:151:1280:839_1920x0_80_0_0_1d21396fc2b86e4547fc89ab68bd9a40.jpg
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Кеча, 2 июль куни оғир атлетика бўйича Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари, шунингдек, спорт гимнастикаси бўйича эркаклар терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиш учун Грузияга йўл олди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси маълум қилди.Спорт гимнастикаси бўйича эркаклар терма жамоаси эса Тбилиси шаҳрида машғулот олиб боради. Мазкур йиғин 23 июлга қадар давом этиб, мураббийлар штаби унга Расулжон Абдураҳимов, Ўткирбек Жўраев, Ҳабибулло Эргашев каби 10 нафар спортчини жалб қилган. Қайд этилишича, оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ва Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари орасидаги фарқ 10 кунни ташкил этади. Спорт гимнастикаси бўйича дунё биринчилиги қитъа Олимпиадаси билан бир вақтда бўлиб, мусобақалар орасидаги фарқ атиги 1 кун. Шу боис, мазкур йиғин ҳар икки спорт тури учун муҳим ҳисобланади, дейилади хабарда.
ўзбекистон
грузия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/03/36481216_117:81:1233:918_1920x0_80_0_0_242d9f8c06695f99a139be31df9fb124.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
оғир атлетика спорт гимнастикаси ўзбекистон терма жамоалари грузия
оғир атлетика спорт гимнастикаси ўзбекистон терма жамоалари грузия
Оғир атлетика ва спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоалари Грузияга йўл олди
08:48 03.07.2023 (янгиланди: 16:29 20.11.2023) Мураббий Баҳром Мендибоев қўл остидаги оғир атлетикачилар 11 августга қадар Бакуриани шаҳрида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишади.
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Кеча, 2 июль куни оғир атлетика бўйича Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари, шунингдек, спорт гимнастикаси бўйича эркаклар терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиш учун Грузияга йўл олди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси
маълум қилди. Мураббий Баҳром Мендибоев қўл остидаги оғир атлетикачилар 11 августга қадар Бакуриани шаҳрида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишади. Таркибга Руслан Нурудинов, Акбар Жўраев, Достон Ёқубов, Адҳамжон Эргашев, Турсуной Жабборова каби 15 нафар спортчи жалб қилинган.
Спорт гимнастикаси бўйича эркаклар терма жамоаси эса Тбилиси шаҳрида машғулот олиб боради. Мазкур йиғин 23 июлга қадар давом этиб, мураббийлар штаби унга Расулжон Абдураҳимов, Ўткирбек Жўраев, Ҳабибулло Эргашев каби 10 нафар спортчини жалб қилган.
Қайд этилишича, оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ва Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари орасидаги фарқ 10 кунни ташкил этади. Спорт гимнастикаси бўйича дунё биринчилиги қитъа Олимпиадаси билан бир вақтда бўлиб, мусобақалар орасидаги фарқ атиги 1 кун. Шу боис, мазкур йиғин ҳар икки спорт тури учун муҳим ҳисобланади, дейилади хабарда.