Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Қримда Аксёновга қарши суиқасднинг олди олинди — видео

Oбуна бўлиш
ФСБ Қрим раҳбари Сергей Аксёновга суиқасд уюштириш тайёрланаётган фуқаро ҳибсга олинганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Қрим раҳбари Сергей Аксёновга қарши режалаштирилаётган суиқасднинг олдини олди, деб хабар берди ФХХ матбуот хизмати.

"1988 йилда туғилган Россия фуқароси қўлга олинди, у Украина хавфсизлик хизмати (СБУ) томонидан ёлланган ва Украина ҳудудида разведка ва қўпорувчилик фаолияти, шу жумладан, миналарни портлатиш бўйича тайёргарлик курсини ўтаган", - дейилади пресс-релизда.

Айтилишича, жиноятчи Аксёновнинг кортежи ёнида портлаш уюштиришни режалаштирган, бироқ яширинган жойдан қўлбола бомбани олиб кетаётганда қўлга олинган.
ФХХ террорчилик ҳужумига уриниш ва портловчи моддаларни ноқонуний сотиб олиш моддалари бўйича жиноий иш очган. Гумонланувчи ҳибсга олинган ва аллақачон ўз айбини тан олган.
Аксёнов махсус хизматларга аниқ ва самарали фаолияти учун миннатдорчилик билдирди.

"Ишончим комилки, бу жиноятнинг аниқ буюртмачилари топилиб, жазоланади. Ва Киевдан келаётган террорчилик таҳдидини фақат президент белгилаган махсус операция мақсадларини амалга ошириш орқали бутунлай йўқ қилиш мумкин", - деб ёзди Аксёнов ўзининг Telegram-каналида.

Эслатиб ўтамиз, Қрим ярим оролида май ойида Аксёнов, парламент спикери Владимир Константинов ва Ялта мэри Янина Павленкога қарши режалаштирилган қатор терактларнинг олди олинган эди. Россия ФХХ терактларнинг бевосита ташкилотчиси сифатида Владимир Зеленскийнинг идораси раҳбари ўринбосари Роман Машовец деган эди.
Янгиликлар лентаси
0