Эроннинг ШҲТга қўшилиш эҳтимоли юқори — сиёсатчи

© AFP 2023 / Joe KlamarФлаг Ирана
Флаг Ирана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.07.2023
Oбуна бўлиш
Безпальконинг таъкидлашича, Эрон Яқин Шарқдаги энг қудратли давлатлардан бири.
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Эроннинг Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) қўшилиш эҳтимоли юқори, чунки бу давлат минтақадаги хавфсизликнинг муҳим элементи ҳисобланади, деди РИА Новости агентлигига Россия президенти ҳузуридаги Халқаро алоқалар кенгаши аъзоси Богдан Безпалько.
“Эроннинг ШҲТга аъзо бўлиш имконияти анча юқори... Эрон стратегик жиҳатдан муҳим иттифоқчи. Бу мамлакат ёрдамида Яқин Шарқда олдинга силжиш ва ўрин эгаллаш, душман кучларнинг Кавказ ва Марказий Осиёга таъсирини олдини олиш мумкин бўлади”, - деди Безпалько.
Унга кўра, Эрон ҳозирда ҳамма террорчи деб тан олган, Ироқ мағлубиятга учрагач ва америкаликлар Сурия ҳудудига бостириб кирганидан кейин тузилган ташкилотларга қарши курашмоқда.
Безпальконинг таъкидлашича, Эрон Яқин Шарқдаги энг қудратли давлатлардан бири бўлиб, у орқали “Форс кўрфазининг деярли барча мамлакатларига таъсир ўтказиш мумкин”.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги ШҲТнинг 23-саммити 4 июль куни онлайн форматда бўлиб ўтишини маълум қилганди.
ШҲТ - 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Унга Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон аъзо.
Янгиликлар лентаси
0