Тошкентда аэропортга олиб борувчи кўприк вақтинча ёпилди

© СС0 / Unsplash / Will PoradaЗнак стоп, иллюстративное фото
Знак стоп, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2023
Oбуна бўлиш
Яккасарой тумани Бобур кўчасидаги йўл ўтказгичда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Тошкент шаҳрида аэропортга олиб борувчи кўприк вақтинча ёпилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
© Пресс-служба хокимията ТашкентаВ Ташкенте временно закрыли мост, ведущий к аэропорту
В Ташкенте временно закрыли мост, ведущий к аэропорту  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2023
В Ташкенте временно закрыли мост, ведущий к аэропорту
“Яккасарой тумани Бобур кўчасидаги йўл ўтказгичда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, ушбу йўл ўтказгич 2 июль соат 17:00 дан 3 июль 06:00 га қадар автомобиллар ҳаракати учун ёпилади”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, бу вақт оралиғида автомобиллар аэропортга Сергели йўналишидан Файзли Тошкент кўчаси ва ТХАЙ орқали, Миробод туманидан Ҳайдар Алиев, Темирйўлчилар ва Учувчилар кўчалари орқали келишлари мумкин.
Янгиликлар лентаси
0