“Елорда кубоги”: ўзбекистонлик боксчилар 7 та медаль қўлга киритди

© Федерация бокса УзбекистанаВ Казахстане завершился турнир по боксу среди взрослых "Кубок Елорда"
В Казахстане завершился турнир по боксу среди взрослых Кубок Елорда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2023
Oбуна бўлиш
Мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари умумий ҳисобда 7 та медални қўлга киритишди.
ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги “Елорда кубоги” турнири ўз ниҳоясига етди. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 7 та медаль қўлга киритди, дея хабар берди Ўзбекистон бокс федерацияси.
Мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари умумий ҳисобда 7 та (3 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза) медални қўлга киритишди.
Терма жамоа сафида қуйидаги боксчилар совриндор бўлди:
Олтин:
-60 кг: Дилшод Абдумуродов;
-71 кг: Ҳавасбек Асадуллаев;
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров.
Кумуш:
-80 кг: Жасурбек Йўлдошев.
Бронза:
-51 кг: Асилбек Жалилов;
-80 кг: Тўрабек Хабибуллаев;
-92 кг: Нусратбек Тоҳиров.
Жорий йилнинг 27 июнь - 2 июль кунлари Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида халқаро “Елорда кубоги” мусобақаси ўтказилди. Мусобақада 10 дан ортиқ мамлакатдан 200 нафарга яқин боксчи иштирок этди.
Янгиликлар лентаси
0