https://sputniknews.uz/20230702/ayollar-50-yosh-tibbiy-tekshiruvlar-36475046.html
Аёллар 50 ёшдан кейин қандай тиббий текширувлардан ўтиб туриши керак?
Аёллар 50 ёшдан кейин қандай тиббий текширувлардан ўтиб туриши керак?
Sputnik Ўзбекистон
Кўриклар кўплаб хавфли касалликларни аниқлаш ва улар ривожланишининг олдини олишга ёрдам беради.
2023-07-02T13:47+0500
2023-07-02T13:47+0500
2023-07-02T13:47+0500
бу қизиқ
саломатлик
аёллар
тиббий кўрик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/07/35790097_0:143:3132:1905_1920x0_80_0_0_c17a9f2d924cba5078e06540746baa76.jpg
ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Ёш ўтиши билан иммунитет пасайиб, сурункали касалликлар асоратлари ва янги хасталиклар пайдо бўлиш эҳтимоли ортади. Шунинг учун 50 ёшдан кейин шифокорлар барча аёлларга режали равишда тиббий кўрикдан ўтиб туришни тавсия қилади.Бундай кўриклар кўплаб хавфли касалликларни аниқлаш ва улар ривожланишининг олдини олишга ёрдам беради, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарида.Кўкрак бези саратони скрининги. Кўкрак бези саратонини вақтида аниқлаш орқали бемор ҳаётини сақлаб қолиш мумкин. Шунинг учун шифокорлар 50 ёшдан ошган аёлларга ҳар йили маммографиядан ўтишни тавсия қилади.Бачадон бўйни саратони скрининги. Баъзи аёллар ушбу муҳим текширувни эътиборсиз қолдиради. Ваҳоланки, бачадон бўйни саратони ўлим даражаси юқори бўлган энг хавфли касалликлардан биридир. Қайғули оқибатлар кўпинча беморлар ўз вақтида кўрикдан ўтмаганлиги сабабли юзага келади. Кольпоскопия бачадон бўйни ўсмаларини ташхислаш учун қўлланилади.Тўлиқ гормонал текширув. Эстроген ва тестостерон йиллар давомида даражалари ўзгариб турадиган организмдаги асосий гормонлардир. Бироқ бошқа гормонларни ҳам мунтазам текшириб турган яхши. Чунки уларнинг мувозанати метаболизм, мия, иштаҳа, тана ҳарорати ва ҳоказоларга таъсир қилиши мумкин.Остеопороз диагностикаси. Йиллар давомида суяклардаги кальций даражаси кескин пасая бошлайди ва бу кўпинча хавфли тизимли касаллик — остеопорозга олиб келади. Хасталикни эрта босқичда аниқлаш имконини берувчи энг самарали текширув суяк денситометриясидир (суяк зичлигини ўлчаш). 50 ёшдан кейин ҳар йили ушбу текширувдан ўтиб туриш фойдали.Қон босимини ўлчаш. Менопауза ва у билан боғлиқ ўзгаришлар туфайли аёлларда гипертония ривожланиши жуда кенг тарқалган. Агар у назорат остида бўлмаса, хавфли юрак-қон томир патологиялари вужудга келиши мумкин.Қонда шакар ва холестерин миқдорини аниқлаш. Қонда глюкоза даражасини текшириш иккинчи тоифа диабетни аниқлашга ёрдам беради. Бу кўпинча 40-50 ёшдан кейин ташхис қилинади. Ёмон холестерин (ЛДЛ) учун ўз вақтида ва мунтазам равишда қон таҳлилини топшириш инфаркт ва инсультнинг сабаби бўлган атеросклероз (томирларнинг деворларида бляшка шаклланиши) ривожланишининг олдини олади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/07/35790097_201:0:2932:2048_1920x0_80_0_0_b300f6a1c55a30e81f02eb3e3335fa7e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
аёллар тиббий текширувлар
аёллар тиббий текширувлар
Аёллар 50 ёшдан кейин қандай тиббий текширувлардан ўтиб туриши керак?
Кўриклар кўплаб хавфли касалликларни аниқлаш ва улар ривожланишининг олдини олишга ёрдам беради.
ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Ёш ўтиши билан иммунитет пасайиб, сурункали касалликлар асоратлари ва янги хасталиклар пайдо бўлиш эҳтимоли ортади. Шунинг учун 50 ёшдан кейин шифокорлар барча аёлларга режали равишда тиббий кўрикдан ўтиб туришни тавсия қилади.
Бундай кўриклар кўплаб хавфли касалликларни аниқлаш ва улар ривожланишининг олдини олишга ёрдам беради,
дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Кўкрак бези саратони скрининги. Кўкрак бези саратонини вақтида аниқлаш орқали бемор ҳаётини сақлаб қолиш мумкин. Шунинг учун шифокорлар 50 ёшдан ошган аёлларга ҳар йили маммографиядан ўтишни тавсия қилади.
Бачадон бўйни саратони скрининги. Баъзи аёллар ушбу муҳим текширувни эътиборсиз қолдиради. Ваҳоланки, бачадон бўйни саратони ўлим даражаси юқори бўлган энг хавфли касалликлардан биридир. Қайғули оқибатлар кўпинча беморлар ўз вақтида кўрикдан ўтмаганлиги сабабли юзага келади. Кольпоскопия бачадон бўйни ўсмаларини ташхислаш учун қўлланилади.
Тўлиқ гормонал текширув. Эстроген ва тестостерон йиллар давомида даражалари ўзгариб турадиган организмдаги асосий гормонлардир. Бироқ бошқа гормонларни ҳам мунтазам текшириб турган яхши. Чунки уларнинг мувозанати метаболизм, мия, иштаҳа, тана ҳарорати ва ҳоказоларга таъсир қилиши мумкин.
Остеопороз диагностикаси. Йиллар давомида суяклардаги кальций даражаси кескин пасая бошлайди ва бу кўпинча хавфли тизимли касаллик — остеопорозга олиб келади. Хасталикни эрта босқичда аниқлаш имконини берувчи энг самарали текширув суяк денситометриясидир (суяк зичлигини ўлчаш). 50 ёшдан кейин ҳар йили ушбу текширувдан ўтиб туриш фойдали.
Қон босимини ўлчаш. Менопауза ва у билан боғлиқ ўзгаришлар туфайли аёлларда гипертония ривожланиши жуда кенг тарқалган. Агар у назорат остида бўлмаса, хавфли юрак-қон томир патологиялари вужудга келиши мумкин.
Қонда шакар ва холестерин миқдорини аниқлаш. Қонда глюкоза даражасини текшириш иккинчи тоифа диабетни аниқлашга ёрдам беради. Бу кўпинча 40-50 ёшдан кейин ташхис қилинади. Ёмон холестерин (ЛДЛ) учун ўз вақтида ва мунтазам равишда қон таҳлилини топшириш инфаркт ва инсультнинг сабаби бўлган атеросклероз (томирларнинг деворларида бляшка шаклланиши) ривожланишининг олдини олади.