https://sputniknews.uz/20230701/ozbekiston-atmosfera-chiqarilayotgan-zararli-tashlamalar-36460998.html
Ўзбекистон атмосферага чиқарилаётган зарарли ташламалар миқдорини қандай камайтирди?
Ўзбекистон атмосферага чиқарилаётган зарарли ташламалар миқдорини қандай камайтирди?
Sputnik Ўзбекистон
Атмосфера ҳавосига саноат корхоналаридан ташланаётган ташламалар миқдори олдинги йилга нисбатан 4,0 фоизга камайди.
2023-07-01T11:06+0500
2023-07-01T11:06+0500
2023-07-01T13:13+0500
жамият
ўзбекистон
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
атмосфера
экология
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/06/21663007_0:165:3055:1883_1920x0_80_0_0_cd118558a9a64430ccc66efe3de17171.jpg
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Атмосферага чиқарилаётган зарарли ташламалар миқдори 35 минг тоннага камайди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.Атмосфера ҳавосига саноат корхоналаридан ташланаётган ташламалар миқдори олдинги йилга нисбатан 35 минг тонна (ёки 4,0 фоиз)га камайди.Ушбу кўрсаткичга қуйидаги чора-тадбирлар эвазига эришилди:Эслатиб ўтамиз, республикада ўтказилган “Тоза ҳаво” ойлиги давомида жами 92,8 тонна ифлослантирувчи модда атмосфера ҳавосига чиқарилишининг олди олинган эди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/06/21663007_162:0:2893:2048_1920x0_80_0_0_c175dd618be106f9cec3c442d34de04d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон атмосфера ҳавоси ташламалар
ўзбекистон атмосфера ҳавоси ташламалар
Ўзбекистон атмосферага чиқарилаётган зарарли ташламалар миқдорини қандай камайтирди?
11:06 01.07.2023 (янгиланди: 13:13 01.07.2023) Атмосфера ҳавосига саноат корхоналаридан ташланаётган ташламалар миқдори олдинги йилга нисбатан 4,0 фоизга камайди.
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Атмосферага чиқарилаётган зарарли ташламалар миқдори 35 минг тоннага камайди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
хабар берди. Атмосфера ҳавосига саноат корхоналаридан ташланаётган ташламалар миқдори олдинги йилга нисбатан 35 минг тонна (ёки 4,0 фоиз)га камайди.
Ушбу кўрсаткичга қуйидаги чора-тадбирлар эвазига эришилди:
96 та ишлаб чиқариш ва саноат корхонасида жами 362 та чанг-газларни тутиб қолиш ускуналари таъмирланди ва янгиларига алмаштирилди. Натижада атмосфера ҳавосига 2590,8 тонна ташламалар ташланишининг олди олинди;
атроф-муҳитга ҳавфлилик даражаси юқори ва ўрта бўлган 43 та янги ташкил этилаётган корхона ва ташкилотлар томонидан 307 та янги филтр ўрнатилди;
“Тоза ҳаво” ойлиги давомида жами 295 582 та автотранспорт воситасидан чиққан газлар таркибидаги ифлослантирувчи моддалар миқдори ўлчанди. Меъёрдан ортиқча бўлган 8041 та автотранспорт воситасининг ортиқча чиқинди газлари тартибга келтирилди;
атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича 245 та корхона ва ташкилот томонидан 486 та чора-тадбирларнинг бажарилиши эвазига атмосфера ҳавосига 18,0 минг тонна ифлослантирувчи моддалар ташланишининг олди олинди.
Эслатиб ўтамиз, республикада ўтказилган “Тоза ҳаво” ойлиги давомида жами 92,8 тонна ифлослантирувчи модда атмосфера ҳавосига чиқарилишининг олди
олинган эди.