Бангкок аэропортида йўловчи ярим оёғидан айрилди — тафсилотлар

© AP Photo / Julio CortezАэропортдаги йўловчи
Аэропортдаги йўловчи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2023
Oбуна бўлиш
Шифокорлар аэропортда ҳаракатланувчи йўлакларнинг устига йиқилган йўловчининг оёғини кесишга мажбур бўлишди.
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Бангкокдаги Don Mueang аэропортида йўловчи ҳаракатланувчи йўлаклардан бирига йиқилиб, оёғидан жиддий жароҳат олди. Бу ҳақда РИА Новости The Phuket News нашрига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, йўловчи Бангкокдан бошқа бир шаҳарга учишни режалаштирган, бироқ тўртинчи ва бешинчи терминал орасида ҳаракатланувчи йўлакларга (траволатор) йиқилиб тушган. Унинг оёғи механизмга тиқилиб, жиддий жароҳат олган.
Шифокорлар жароҳат жуда оғир бўлгани учун аёлнинг оёғини тиззадан юқорироқ қилиб кесиб ташлашга мажбур бўлишган. Шундан сўнг, бемор даволаниш учун халқаро касалхонага ётқизилган.
Расмийларнинг фикрича, траволатор яхши ҳолатда бўлган, бироқ аёл йиқилганида танаси билан механизм қопқоғини йиртиб ташлаган ва бу шундай даҳшатли оқибатларга олиб келган.
Ҳозирда бу ҳолат техник носозлик бўлганми ёки инсоннинг эҳтиётсизлиги натижасида келиб чиқанми йўқ текширмоқда.
Янгиликлар лентаси
0