https://sputniknews.uz/20230630/toshkent-xorijlik-eng-arzon-shahar-36438948.html
Дунёдаги энг қиммат ва энг арзон шаҳарлар маълум бўлди — Тошкент нечанчи ўринда?
Дунёдаги энг қиммат ва энг арзон шаҳарлар маълум бўлди — Тошкент нечанчи ўринда?
Sputnik Ўзбекистон
Хорижликлар яшаши учун энг қиммат шаҳар Гонконг, энг арзони эса Карачи ва Исломобод бўлиб чиқди. Рейтингни тузишда экология, хавфсизлик, соғлиқни сақлаш, таълим, транспортни ривожлантириш даражаси ҳисобга олинган.
2023-06-30T14:19+0500
2023-06-30T14:19+0500
2023-06-30T14:23+0500
туризм
ўзбекистон
сайёҳлар
тошкент
мдҳ
жамият
рейтинг
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/11/27231175_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_48d125853bea8d4aca33466fbf50a6f0.jpg
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Тошкент хорижликлар учун энг арзон шаҳарлар қаторига кирди. Бу ҳақда "Mercer" халқаро консалтинг компанияси томонидан тузилган хорижликлар учун дунёдаги энг қиммат шаҳарлар рейтингида маълум қилинди.Унга кўра, яшаш учун энг қиммат шаҳарлар биринчилигидан Гонконг, Цюрих ва Сингапур жой олди. Қайд этилишича, бу йил яшаш учун энг қиммат 10 шаҳардан фақат иккитаси Осиёда жойлашган. Шу билан бирга, бу шаҳарлар рейтингда биринчи ўринни эгаллади, биринчи ўринда Гонконг, иккинчи ўринда Сингапур. Шунингдек, Тел-Авив халқаро ходимлар учун Яқин Шарқдаги энг қиммат шаҳар бўлиб қолмоқда ва глобал рейтингда 8-ўринни эгаллаган. Бу минтақадаги кейинги энг қиммат шаҳарлар Бирлашган Араб Амирликларида, яъни Дубай (18) ва Абу-Даби (43) бўлиб, уларнинг иккиси ҳам ўтган йилдан бери ўз рейтингларида сезиларли ўсишни намоён этди.Рейтингдаги энг арзон ўринлар қаторига ўтган йил ўрталарида қисман валютанинг катта девалвацияси туфайли 83 поғонага тушиб кетган Гавана ва Покистоннинг икки шаҳри, Карочи ва Исломобод киради.Яқин хориж шаҳарлари орасида Эстония пойтахти Таллин яшаш учун энг қиммат шаҳар бўлиб чиқди - 100 ўрин. Ереван 141, Боку 177, Тбилиси 181, Минск 182, Олмаота 208-ўринларни эгаллаган. Ўзбекистон пойтахти эса 218 ўринда. Душанбе 223-ўринни эгаллаган бўлса, Бишкек 224-ўринда бормоқда. "Mercer" рейтинги 40 тага яқин омил, жумладан, экология, хавфсизлик масалалари ҳамда соғлиқни сақлаш, таълим, транспорт ва бошқа давлат хизматлари даражасига асосланади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/11/27231175_0:0:2362:1772_1920x0_80_0_0_a423ed74a75634bc941e74d23189a063.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё туризм энг қиммат ва энг арзон шаҳарлар тошкент рейтинг mercer
дунё туризм энг қиммат ва энг арзон шаҳарлар тошкент рейтинг mercer
Дунёдаги энг қиммат ва энг арзон шаҳарлар маълум бўлди — Тошкент нечанчи ўринда?
14:19 30.06.2023 (янгиланди: 14:23 30.06.2023) Хорижликлар яшаши учун энг қиммат шаҳар Гонконг, энг арзони эса Карочи ва Исломобод бўлиб чиқди.
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Тошкент хорижликлар учун энг арзон шаҳарлар қаторига кирди. Бу ҳақда "Mercer" халқаро консалтинг компанияси томонидан тузилган хорижликлар учун дунёдаги энг қиммат шаҳарлар рейтингида
маълум қилинди. Унга кўра, яшаш учун энг қиммат шаҳарлар биринчилигидан Гонконг, Цюрих ва Сингапур жой олди. Қайд этилишича, бу йил яшаш учун энг қиммат 10 шаҳардан фақат иккитаси Осиёда жойлашган. Шу билан бирга, бу шаҳарлар рейтингда биринчи ўринни эгаллади, биринчи ўринда Гонконг, иккинчи ўринда Сингапур.
Шунингдек, Тел-Авив халқаро ходимлар учун Яқин Шарқдаги энг қиммат шаҳар бўлиб қолмоқда ва глобал рейтингда 8-ўринни эгаллаган. Бу минтақадаги кейинги энг қиммат шаҳарлар Бирлашган Араб Амирликларида, яъни Дубай (18) ва Абу-Даби (43) бўлиб, уларнинг иккиси ҳам ўтган йилдан бери ўз рейтингларида сезиларли ўсишни намоён этди.
Рейтингдаги энг арзон ўринлар қаторига ўтган йил ўрталарида қисман валютанинг катта девалвацияси туфайли 83 поғонага тушиб кетган Гавана ва Покистоннинг икки шаҳри, Карочи ва Исломобод киради.
Яқин хориж шаҳарлари орасида Эстония пойтахти Таллин яшаш учун энг қиммат шаҳар бўлиб чиқди - 100 ўрин. Ереван 141, Боку 177, Тбилиси 181, Минск 182, Олмаота 208-ўринларни эгаллаган.
Ўзбекистон пойтахти эса 218 ўринда. Душанбе 223-ўринни эгаллаган бўлса, Бишкек 224-ўринда бормоқда.
"Mercer" рейтинги 40 тага яқин омил, жумладан, экология, хавфсизлик масалалари ҳамда соғлиқни сақлаш, таълим, транспорт ва бошқа давлат хизматлари даражасига асосланади.