https://sputniknews.uz/20230630/sudan-ichki-urushni-tugatishda-rossiyadan-yordam-soradi--36446540.html
Судан ички урушни тугатишда Россиядан ёрдам сўради
Судан ички урушни тугатишда Россиядан ёрдам сўради
Sputnik Ўзбекистон
Суданда 15 апрелдан бери тезкор ҳаракат кучлари ва мунтазам армия ўртасида жанглар давом этмоқда.
2023-06-30T17:28+0500
2023-06-30T17:28+0500
2023-06-30T17:28+0500
судан
африка
россия
россия тив
оммавий тартибсизлик
тартибсизлик
сергей лавров
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/0a/35874955_0:320:3072:2048_1920x0_80_0_0_a789f49271d115d03268fc89ebacf6db.jpg
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Судан делегацияси Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувда Россиядан можарони ҳал қилишда ёрдам сўради, деди Судан ўтиш даври суверен кенгаши раҳбари ўринбосари Малик Агар.Пайшанба куни Лавров Россия Судандаги вазиятни хавотир билан кузатиб бораётганини ва можарони ҳал қилишда ёрдам беришга тайёрлигини, Россиянинг Хартумдаги дипломатик ваколатхонаси манфаатдор томонлар билан алоқалар олиб борилаётганини маълум қилган эди.“Биз Россияни дўст давлат деб биламиз ва ундан иқтисодий ва стратегик ёрдам кўрсатишни сўраймиз”, — дея қўшимча қилди у.Эслатиб ўтамиз, 15 апрелдан бери Суданда тезкор ҳаракат кучлари ва мунтазам армия ўртасида жанглар давом этмоқда. Қарама-қарши томонлар оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг кўламли ахборот урушини бошлаб, жанговар ҳаракатлар ва объектларни назорат қилишдаги муваффақиятлар ҳақида қарама-қарши баёнотлар тарқатишмоқда. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари маълумотларига кўра, 15 апрелдан 12 июнгача камида 958 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, 4700 нафари яраланган.
судан
африка
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/0a/35874955_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_4b62b08fb7106979b6ed8c9c260a664d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
суданда тезкор ҳаракат кучлари мунтазам армия жанглар қўзғолон ички уруш россия ёрдам лавров
суданда тезкор ҳаракат кучлари мунтазам армия жанглар қўзғолон ички уруш россия ёрдам лавров
Судан ички урушни тугатишда Россиядан ёрдам сўради
“Биз Россияни дўст давлат деб биламиз ва ундан иқтисодий ва стратегик ёрдам кўрсатишни сўраймиз”, деди мамлакат вакили.
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Судан делегацияси Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувда Россиядан можарони ҳал қилишда ёрдам сўради, деди Судан ўтиш даври суверен кенгаши раҳбари ўринбосари Малик Агар.
Пайшанба куни Лавров Россия Судандаги вазиятни хавотир билан кузатиб бораётганини ва можарони ҳал қилишда ёрдам беришга тайёрлигини, Россиянинг Хартумдаги дипломатик ваколатхонаси манфаатдор томонлар билан алоқалар олиб борилаётганини маълум қилган эди.
"Судан урушини тугатиш учун Россиядан ёрдам сўрадик. Шунингдек, Россия ташқи ишлар вазирига Судан инқирозини ҳал қилиш йўл харитаси ҳақида маълумот бердик", - деди Малик Агар Москва сафари ортидан "Russia Today" халқаро мультимедиа матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида.
“Биз Россияни дўст давлат деб биламиз ва ундан иқтисодий ва стратегик ёрдам кўрсатишни сўраймиз”, — дея қўшимча қилди у.
Эслатиб ўтамиз, 15 апрелдан бери Суданда тезкор ҳаракат кучлари ва мунтазам армия ўртасида жанглар давом этмоқда. Қарама-қарши томонлар оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг кўламли ахборот урушини бошлаб, жанговар ҳаракатлар ва объектларни назорат қилишдаги муваффақиятлар ҳақида қарама-қарши баёнотлар тарқатишмоқда. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари маълумотларига кўра, 15 апрелдан 12 июнгача камида 958 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, 4700 нафари яраланган.