Алишер Қодиров Швецияда Қуръон ёқилишини провокация деб атади

© Telegram/ Alisher QodirovВице-спикер законодательной палаты парламента Узбекистана, лидер партии "Миллий тикланиш" Алишер Кадиров
Вице-спикер законодательной палаты парламента Узбекистана, лидер партии Миллий тикланиш Алишер Кадиров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2023
Oбуна бўлиш
"Миллий тикланиш" партияси етакчисининг сўзларига кўра, Қуръони Каримни ёқиш ҳуқуқ эмас, Ислом дунёсида аллақачон иммунитет шаклланиб бўлган провокациядир.
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари, “Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Алишер Қодиров Швецияда Қуръоннинг ёқилишига муносабат билдирди.
“Қуръони Каримни ёқиш ҳуқуқ эмас, Ислом дунёсида аллақачон иммунитет шаклланиб бўлган провокация! Иккита бетайиннинг ҳуқуқи миллионлаб фуқаролар учун ватан бўлган Швециянинг фундаментал манфаатларидан устун бўлиши мумкинми?”, - дея ёзди Қодиров ўзининг Telegram-каналида.
Аввалроқ 28 июнь куни Швеция пойтахтида полиция рухсати билан Қурбон ҳайитининг биринчи кунида Қуръонни ёқиш акцияси бўлиб ўтган эди.

Ислом дунёсининг бунга муносабати

Марокаш ҳукумати норозилик рамзи сифатида Стокгольмдаги элчисини чақириб олди. Саудия Арабистони, Индонезия, БАА, Жазоир, Қатар, Баҳрайн, Ироқ, Иордания, Миср, Покистон, Туркия каби мамлакатлар бу хатти-ҳаракатни қаттиқ қоралашди.
Эрон Швеция томонидан Қуръонни ёқишга рухсат берилишини экстремизм ва исломофобияни қўллаш сифатида кўришини маълум қилди.
Малайзия Швецияни Қуръонни ёқаётганларга қарши чора кўришга чақирди. Ливан ТИВ Швеция ҳукуматини буни жиноят деб баҳолашга чақирди.
Бундан ташқари, Россия Давлат думаси Қуръонни ёқишга рухсат берган Швеция ҳукуматини қоралувчи баёнот қабул қилди.
Рабочая поездка президента РФ В. Путина в Дагестан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2023
Россияда Қуръонга ҳурматсизлик жиноят ҳисобланади – Путин
Янгиликлар лентаси
0