Ўзбекистон ёшлари ҳақида энг қизиқарли фактлар
11:38 30.06.2023 (янгиланди: 12:05 03.07.2023)
© SputnikЁш волонтёрлар
© Sputnik
Oбуна бўлиш
Мана 6 йилдирки Ўзбекистонда 30 июнь Ёшлар куни сифатида нишонланади. Ўзбекистон ёшлари ҳақида бир неча фактларни келтириб ўтамиз.
Ўзбекистонда кимлар ёшлар тоифасига киради?
Мамлакатнинг “Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги қонунига кўра, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўзбекистонликлар ёшлар тоифасига киради. Бу ёшда, қоида тариқасида, мамлакат ёшлари умумтаълим мактаблари ва олий ўқув юртларида таҳсил олади.
Республикада жами 9,5 миллиондан ортиқ ёшлар истиқомат қилади, бу Ўзбекистон умумий аҳолисининг 26,8 фоизини ташкил этади. Ёшларнинг асосий қисми Самарқанд вилоятида (1 миллиондан ортиқ), энг ками эса Сирдарё вилоятида (250 мингга яқин) истиқомат қилади.
Ҳудудлардаги ёшлар сони:
Қорақалпоғистон – 544 011 киши (27,5%);
Андижон вилояти – 871 191 нафар (26,2 фоиз);
Бухоро вилояти – 519 768 нафар (25,9 фоиз);
Жиззах вилояти – 418 659 нафар (28,4%);
Қашқадарё вилояти – 976 661 нафар (28,0%);
Навоий вилояти – 274275 нафар (26,0%);
Наманган вилояти – 803 078 нафар (26,8 фоиз);
Самарқанд вилояти – 1143004 киши (27,8%);
Сурхондарё вилояти – 787 816 нафар (28,1 фоиз);
Сирдарё вилояти – 249 903 нафар (27,9 фоиз);
Тошкент вилояти – 767,6 минг киши (25,6%);
Фарғона вилояти – 1051980 нафар (26,5%);
Хоразм вилояти – 541554 нафар (27,7%);
Тошкент - 704 851 киши (23,8%).
Ўзбекистонда ОТМлар ва улардаги талабалар сони қанча ?
Республикада жами 190 дан ортиқ олий таълим муассасалари (ОТМ) мавжуд бўлиб, уларда 1 миллиондан ортиқ талаба таҳсил олади. Энг кўп олий ўқув юртлари пойтахтда жойлашган. Тошкентдаги 82 та олий ўқув юртида 350 мингдан ортиқ талаба ўқийди. Энг кам олий ўқув юртлари эса Сирдарё вилоятига тўғри келади. У ерда 21 мингдан ортиқ талаба таҳсил оладиган 3 та университет мавжуд.
Ўзбекистон олий ўқув юртларида талабалар сони
Ҳудуд | ОТМлар сони | Талабалар сони (минг нафар) |
Тошкент шаҳри | 82 | 354,0 |
Самарқанд вилояти | 15 | 84,7 |
Фарғона вилояти | 11 | 77,7 |
Тошкент вилояти | 10 | 60,3 |
Андижон вилояти | 10 | 58,3 |
Қорақалпоғистон | 10 | 57,5 |
Қашқадарё вилояти | 9 | 57,4 |
Бухоро вилояти | 11 | 54,2 |
Наманган вилояти | 6 | 52,3 |
Сурхондарё вилояти | 7 | 50,6 |
Хоразм вилояти | 8 | 44,6 |
Жиззах вилояти | 5 | 37,0 |
Навоий вилояти | 4 | 30,3 |
Сирдарё вилояти | 3 | 21,5 |
Оилавий аҳвол
Ёшлар орасида турмуш қуришнинг ўртача ёши 20 ёшдан 30 ёшгача. Бу ёшда 137 мингдан ортиқ аёл ва 194 мингдан ортиқ эркак оила қуришга қарор қилади. Бироқ, статистик маълумотларга кўра, 20 ёшгача бўлган қизлар ўғил болаларга қараганда кўпроқ турмуш қуришади. Шундай қилиб, 74 мингдан ортиқ қиз 20 ёшгача турмушга чиққан бўлса, йигитларнинг 2,5 мингга яқини турмуш қурган.