Францияда тартибсизликлар чоғида 660 нафардан зиёд киши қўлга олинди

© Sputnik / Евгений Полойко / Медиабанкка ўтишНантердаги тартибсизликлар
Нантердаги тартибсизликлар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2023
Oбуна бўлиш
30 июнга ўтар кечаси Франция ИИВ давом этаётган тартибсизликларни бостириш учун 40 минг нафар полиция ходимини жалб қилган.
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Францияда полиция томонидан 17 ёшли ўсмир ўлдирилиши ортидан юзага келган тартибсизликлар чоғида қўлга олинганлар сони 660 нафардан ошди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Жеральд Дарманен маълум қилди.
“Тартибсизликларнинг олдини кескин олиш бўйича менинг кўрсатмаларига мувофиқ полиция ва жандармалар 667 та ҳибсни амалга оширишди”, - дея ёзди Дарманен Twitterʼдаги саҳифасида. Ундан РИА Новости иқтибос келтирган.
Франция ИИВ раҳбарининг сўзларига кўра, ўтган тунда полиция, жандарма ва ўт ўчирувчилар мамлакатдан камдан кам учрайдиган зўравонликнинг энг юқори даражасига дуч келишган.
27 июнь куни 17 ёшли “Mercedes-Benz” ҳайдовчисининг талабларни бажармагани учун полиция томонидан ўлдирилиши Нантерда оммавий тартибсизликларни келтириб чиқарди. Тартибсизликлар кейинчалик Дижон, Лилль, Лион, Марсель, Страсбург ва Тулуза каби йирик шаҳарларда ёйилиб кетди. 29 июнга ўтар кечаси бир неча ўнта полиция машинаси ёқиб юборилди, комиссариатлар, маъмурий органлар биноларига ўт қўйилди. Таълим муассасаларига ҳам шикаст етказилган.
30 июнга ўтар кечаси ИИВ давом этаётган тартибсизликларни бостириш учун 40 минг нафар полиция ходимини жалб қилган. Шаҳарларнинг айрим кўчаларида махсус хизмат отрядлари пайдо бўлган, зирҳли техника ва вертолётлардан фойдаланилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0