Эрон 4 июль куни ШҲТнинг тўлақонли аъзосига айланади — Лавров

Флаги ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2023
Oбуна бўлиш
Эрон ШҲТнинг Нью Деҳлида бўлиб ўтадиган навбатдаги саммитида тўлақонли аъзога айланади.
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) давлат раҳбарларининг 4 июль куни бўлиб ўтадиган йиғилишида Эроннинг ташкилотга тўлақонли аъзолиги расмийлаштирилади, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

"ШҲТ билан алоқалар ўрнатишга интилаётган давлатлар сони ортиб бормоқда. Эроннинг тўлақонли аъзолиги Давлат раҳбарлари кенгашининг 4 июль куни бўлиб ўтадиган йиғилишида расмийлаштирилади", - деди вазир жума куни ШҲТ Халқ дипломатияси маркази тақдимотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президентининг ШҲТ масалалари бўйича махсус вакили Бахтиёр Ҳакимов Эроннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиниши ШҲТнинг Нью-Деҳли саммитида асосий қарор бўлишини маълум қилганди.
Янгиликлар лентаси
0