https://sputniknews.uz/20230629/samarqand-xitoy-qon-preparatlari-36406574.html
Самарқандда Хитой билан ҳамкорликда қон препаратлари ишлаб чиқарилади
Самарқандда Хитой билан ҳамкорликда қон препаратлари ишлаб чиқарилади
Sputnik Ўзбекистон
Марказий Осиёда ягона бўлиши кутилаётган фармацевтика заводи Самарқандда 15 гектар майдонда қад ростлайди.
2023-06-29T12:29+0500
2023-06-29T12:29+0500
2023-06-29T12:32+0500
жамият
ўзбекистон
хитой
самарқанд
завод
дори
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/1d/36406665_0:0:1278:719_1920x0_80_0_0_9e76ea8af64d4aa6ded43d5c1d24505b.jpg
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Самарқандда Хитой билан ҳамкорликда қон препаратлари ишлаб чиқарилади, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.Жорий йилнинг 27 июнь куни Соғлиқни сақлаш вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда Хитойнинг “Xindeyuan Bioengineering” компанияси вакиллари билан шу масалада музокара ўтказилди. Ўзбекистон президентининг тегишли қарорига мувофиқ мамлакатда гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш учун 128 млрд. сўм маблағ ажратилган бўлиб, ушбу йўналишларда қўлланиладиган 67 турдаги дори воситалари ва реагентлар Ўзбекистонга асосан четдан келтирилмоқда.Таъкидланишича, қон препаратлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган, Марказий Осиёда ягона бўлиши кутилаётган фармацевтика заводи Самарқандда 15 гектар майдонда қад ростлайди. Завод аҳолининг бундай препаратларга бўлган эҳтиёжини қондириш, шу билан бирга, маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали импорт ҳажмини камайишига хизмат қилади.
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/1d/36406665_279:116:976:639_1920x0_80_0_0_aaa6287fc1f156f2a4b41bde2c3a2da3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
самарқанд хитой қон препаратлари
самарқанд хитой қон препаратлари
Самарқандда Хитой билан ҳамкорликда қон препаратлари ишлаб чиқарилади
12:29 29.06.2023 (янгиланди: 12:32 29.06.2023) Марказий Осиёда ягона бўлиши кутилаётган фармацевтика заводи Самарқандда 15 гектар майдонда қад ростлайди.
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Самарқандда Хитой билан ҳамкорликда қон препаратлари ишлаб чиқарилади, дея
хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Жорий йилнинг 27 июнь куни Соғлиқни сақлаш вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда Хитойнинг “Xindeyuan Bioengineering” компанияси вакиллари билан шу масалада музокара ўтказилди.
Унда Самарқанд вилояти “Ургут” эркин иқтисодий зонасида умумий қиймати 250 миллион долларлик инвестициявий лойиҳани амалга ошириш борасида муҳим келишувга эришилди.
Ўзбекистон президентининг тегишли қарорига мувофиқ мамлакатда гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш учун 128 млрд. сўм маблағ ажратилган бўлиб, ушбу йўналишларда қўлланиладиган 67 турдаги дори воситалари ва реагентлар Ўзбекистонга асосан четдан келтирилмоқда.
Таъкидланишича, қон препаратлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган, Марказий Осиёда ягона бўлиши кутилаётган фармацевтика заводи Самарқандда 15 гектар майдонда қад ростлайди. Завод аҳолининг бундай препаратларга бўлган эҳтиёжини қондириш, шу билан бирга, маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали импорт ҳажмини камайишига хизмат қилади.