https://sputniknews.uz/20230629/ozbek-travmatologlari-tajriba-xalqaro-mutaxassislar-36401784.html
Ўзбек травматологлари тажрибаси халқаро мутахассисларда катта қизиқиш уйғотди
Ўзбек травматологлари тажрибаси халқаро мутахассисларда катта қизиқиш уйғотди
Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг Қозон шаҳрида Евроосиё ортопедия форуми бўлиб ўтди.
2023-06-29T08:29+0500
2023-06-29T08:29+0500
2023-06-29T17:16+0500
россия
ўзбекистон
форум
саломатлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/1d/36419011_79:0:1135:594_1920x0_80_0_0_da15be5df80fee34e2fcc152cfae5cad.jpg
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Россиянинг Қозон шаҳрида 70 та давлатдан борган 7 мингдан ортиқ делегатлар иштирокида Евроосиё ортопедия форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Тадбир онлайн ва оффлайн форматда ташкил этилди. Унда Ўзбекистондан Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг 9 нафар ҳамда мамлакатдаги бошқа тиббиёт ва таълим муассасаларининг 6 нафар мутахассиси қатнашди. Таъкидланишича, тизза ва сон-чаноқ бўғими патологиялари, умуртқа ва елка бўғимлари касалликларини замонавий усулларда муолажа қилиш, болаларда туғма аномалияларни ташхислаш ҳамда даволаш билан боғлиқ Ўзбекистон тажрибаси қатнашчиларда катта қизиқиш уйғотди. Шунингдек, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази вакиллари 9 та йўналиш бўйича маҳорат дарсларида қатнашиб, энг илғор тиббий техника ҳамда операция усуллари билан яқиндан танишди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/1d/36419011_209:11:921:545_1920x0_80_0_0_470bfb5a0602677bb816fb2b28b284db.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбек травматологлари халқаро мутахассислар
ўзбек травматологлари халқаро мутахассислар
Ўзбек травматологлари тажрибаси халқаро мутахассисларда катта қизиқиш уйғотди
08:29 29.06.2023 (янгиланди: 17:16 29.06.2023) Россиянинг Қозон шаҳрида Евроосиё ортопедия форуми бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Россиянинг Қозон шаҳрида 70 та давлатдан борган 7 мингдан ортиқ делегатлар иштирокида Евроосиё ортопедия форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. Тадбир онлайн ва оффлайн форматда ташкил этилди. Унда Ўзбекистондан Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг 9 нафар ҳамда мамлакатдаги бошқа тиббиёт ва таълим муассасаларининг 6 нафар мутахассиси қатнашди.
Травматология ва ортопедия соҳасига доир долзарб масалалар муҳокама қилинган анжуман доирасидаги 15 та секция йиғилишларида марказ мутахассислари 20 та маъруза билан чиқиш қилди.
Таъкидланишича, тизза ва сон-чаноқ бўғими патологиялари, умуртқа ва елка бўғимлари касалликларини замонавий усулларда муолажа қилиш, болаларда туғма аномалияларни ташхислаш ҳамда даволаш билан боғлиқ Ўзбекистон тажрибаси қатнашчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Шунингдек, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази вакиллари 9 та йўналиш бўйича маҳорат дарсларида қатнашиб, энг илғор тиббий техника ҳамда операция усуллари билан яқиндан танишди.