https://sputniknews.uz/20230629/malayziya-it-kompaniya-ozbekiston-36404467.html
Малайзиянинг йирик IT компанияси Ўзбекистонда ишлаш истагини билдирди
Малайзиянинг йирик IT компанияси Ўзбекистонда ишлаш истагини билдирди
Sputnik Ўзбекистон
Малайзия компанияси билан Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорлик қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.
2023-06-29T11:24+0500
2023-06-29T11:24+0500
2023-06-29T13:48+0500
жамият
ўзбекистон
малайзия
ҳамкорлик
ахборот технологиялари (it)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/1d/36404573_0:0:416:235_1920x0_80_0_0_e0cb3a89920cea105e1e7c377ab1546c.jpg
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Малайзиянинг йирик ахборот технологиялари компанияси Ўзбекистонда фаолият юритиш истагини билдирди, дея хабар бермоқда “Дунё” АА.Жорий йилнинг 27 июнь куни дипломатик ваколатхона вакиллари ва Малайзиянинг “Nityo Infotech” компаниясининг рақамли технологиялар бўйича директори Умапати Сиван ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Малайзия компанияси билан Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорлик қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.Учрашув якуни бўйича Малайзия компанияси ва Ўзбекистон томони ўртасида ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорлик қилиш истиқболларини муҳокама қилиш бўйича онлайн учрашув ўтказишга ва хориж томонининг Ўзбекистонга ташрифини ташкиллаштиришга келишилди.“Nityo Infotech Corporation" компанияси 2006 йилда ташкил этилган. У жадал суръатларда ривожланаётган глобал IT-хизматлари ва ечимларини кўрсатувчи компания ҳисобланади.
ўзбекистон
малайзия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/1d/36404573_47:0:368:241_1920x0_80_0_0_8a5f87d89466324d5715b077a3bf3756.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
малайзия it компания ўзбекистон
малайзия it компания ўзбекистон
Малайзиянинг йирик IT компанияси Ўзбекистонда ишлаш истагини билдирди
11:24 29.06.2023 (янгиланди: 13:48 29.06.2023) Малайзия компанияси билан Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорлик қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Малайзиянинг йирик ахборот технологиялари компанияси Ўзбекистонда фаолият юритиш истагини билдирди, дея
хабар бермоқда “Дунё” АА.
Жорий йилнинг 27 июнь куни дипломатик ваколатхона вакиллари ва Малайзиянинг “Nityo Infotech” компаниясининг рақамли технологиялар бўйича директори Умапати Сиван ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Малайзия томонига республикада ахборот технологияларини ривожлантириш ва рақамли иқтисодиётни жорий этиш соҳасида олиб борилаётган тизимли чора-тадбирлар ва “IT Park Uzbekistan”да унинг резидентлари ва хорижий компаниялар учун бериладиган имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Тадбирда Малайзия компанияси билан Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорлик қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Умапати Сиван Ўзбекистонда компания офисини очиш, бизнес жараёнларини аутсорсинг қилиш, Ўзбекистонда электрон тижорат лойиҳаларини амалга ошириш ва булутли технология йўналишида ҳамкорлик ва дата марказ ташкил этиш имкониятларини ўрганишга қизиқиш билдирди.
Учрашув якуни бўйича Малайзия компанияси ва Ўзбекистон томони ўртасида ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорлик қилиш истиқболларини муҳокама қилиш бўйича онлайн учрашув ўтказишга ва хориж томонининг Ўзбекистонга ташрифини ташкиллаштиришга келишилди.
“Nityo Infotech Corporation" компанияси 2006 йилда ташкил этилган. У жадал суръатларда ривожланаётган глобал IT-хизматлари ва ечимларини кўрсатувчи компания ҳисобланади.