Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

"Биз чекинишга мажбур бўлдик". АҚШда Украина ҚК ҳолати ҳақидаги ҳақиқат тан олинди

© AP Photo / Andriy DubchakУкраина аскари, архив сурат
Украина аскари, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2023
Oбуна бўлиш
Украина аскарларига кўра, Кременная яқинидаги ўрмонда вазият тобора қийинлашиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Украина қуролли кучлари Луганск вилоятидаги Кременная яқинидаги вазият украиналиклар учун тобора қийинлашиб бораётганини тан олди, деб ёзади “The Washington Post”.
“Кременской ўрмони ҳозир фронтчизиғидаги энг хавфли жойлардан бири”, - дейилади мақолада.
Украина аскарларига кўра, Кременная яқинидаги ўрмонда вазият тобора қийинлашиб бормоқда, чунки Украина қуролли кучлари Россия қўшинларининг шиддатли ҳужумларига учрамоқда.
“Биз чекинишга мажбур бўлдик. Тегишли артиллерия қопламисиз пиёдалар учун чизиқни ушлаб туриш жуда қийин эди, чунки руслар бизга жуда қаттиқ ҳужум қилишди”, - дея Украина қуролли кучлари жангчиларидан бирининг сўзларидан иқтибос келтиради кузатувчилар.
Украиналик шифокорлар, шунингдек, Красний Лиман туманида ҳалок бўлганлар сони ўн баравар кўпайганини айтишди, дея таъкидлаган журналистлар.
Аввалроқ Пентагон раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси полковник Дуглас Макгрегор Украина қуролли кучлари тўлиқ қулаш арафасида турганини айтган эди.
Янгиликлар лентаси
0