https://sputniknews.uz/20230628/yosh-chegarachilar-klublari-36380333.html
“Ёш чегарачилар” клублари ташкил этилади
“Ёш чегарачилар” клублари ташкил этилади
Sputnik Ўзбекистон
Чегараолди шаҳар ва туманлардаги мактабларда “Ёш чегарачилар” клублари ташкил этилади. Клуб аъзолигига мактабларнинг 9, 10 ва 11-синф ўқувчилари, ўз хоҳишига кўра, чекланмаган миқдорда қабул қилинади.
2023-06-28T13:11+0500
2023-06-28T13:11+0500
2023-06-28T13:31+0500
жамият
ўзбекистон
чегара
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/210/06/2100688_0:0:1484:835_1920x0_80_0_0_da00a5938154603b0a38b6db32da55c1.jpg
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. 26 июндаги Ҳукумат қарори билан “Ёш чегарачилар” тўғрисида низом тасдиқланди.Низомга кўра, чегараолди шаҳар ва туманлардаги мактабларда “Ёш чегарачилар” клублари ташкил этилади. Клуб мактаб директори томонидан тасдиқланган рамзий байроғи, вимпели ва шиорига эга бўлади.Клубга қабул қилиш учун аъзолик бадали ёки бошқа тўловлар амалга оширилишига йўл қўйилмайди.Қарор билан, шунингдек, “Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасини ўтказиш тартиби белгиланди.Унга кўра, “Ёш чегарачилар” клубларининг чақириққача тайёргарлик ёшидаги (10–11-синф) аъзолари ўртасида қуйидаги 3 босқичли мусобақалар ўтказилади:Мусобақада иштирок этувчи жамоа ўқув йилининг бошида клубнинг мусобақа шартлари бўйича юқори натижа кўрсатаётган 10 нафар аъзосидан (8 нафар ўғил, 2 нафар қиз) иборат таркибда тузилади.Мусобақанинг ҳар бир босқичида 1, 2 ва 3-ўринни эгаллаган жамоалар диплом, кубок ва совғалар билан мукофотланади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/210/06/2100688_434:5:1405:733_1920x0_80_0_0_606ca23ac2e745bc5fa1dd34d9bbff24.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ёш чегарачилар клублари
“Ёш чегарачилар” клублари ташкил этилади
13:11 28.06.2023 (янгиланди: 13:31 28.06.2023) “Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасини ўтказиш тартиби белгиланди.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. 26 июндаги Ҳукумат қарори билан “Ёш чегарачилар” тўғрисида низом
тасдиқланди. Низомга кўра, чегараолди шаҳар ва туманлардаги мактабларда “Ёш чегарачилар” клублари ташкил этилади.
Клуб мактаб директори томонидан тасдиқланган рамзий байроғи, вимпели ва шиорига эга бўлади.
Клуб аъзолигига мактабларнинг 9, 10 ва 11-синф ўқувчилари, ўз хоҳишига кўра, чекланмаган миқдорда қабул қилинади.
Клубга қабул қилиш учун аъзолик бадали ёки бошқа тўловлар амалга оширилишига йўл қўйилмайди.
Қарор билан, шунингдек, “Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасини ўтказиш тартиби белгиланди.
Унга кўра, “Ёш чегарачилар” клубларининг чақириққача тайёргарлик ёшидаги (10–11-синф) аъзолари ўртасида қуйидаги 3 босқичли мусобақалар ўтказилади:
туман (шаҳар) босқичи – март-апрель ойларида;
вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) босқичи – апрель ойининг учинчи ўн кунлигида;
республика босқичи – май ойининг иккинчи ўн кунлигида.
Мусобақада иштирок этувчи жамоа ўқув йилининг бошида клубнинг мусобақа шартлари бўйича юқори натижа кўрсатаётган 10 нафар аъзосидан (8 нафар ўғил, 2 нафар қиз) иборат таркибда тузилади.
Мусобақанинг ҳар бир босқичида 1, 2 ва 3-ўринни эгаллаган жамоалар диплом, кубок ва совғалар билан мукофотланади.