Қаршида Ўзбекистон-Тожикистон демаркация комиссиясининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди

© Sputnik / Амир Исаев / Медиабанкка ўтишТаджикская граница. Архивное фото
Таджикская граница. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2023
Oбуна бўлиш
Кейинги учрашув Тожикистон ҳудудида бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. 19-25 июнь кунлари Қашқардарё вилояти Қарши шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, учрашув чоғида Ўзбекистон-Тожикистон давлатлараро чегарасининг лойиҳа демаркация чизиғидан ўтиш масалалари муҳокама қилинган.
Тадбир якунида тегишли баённома имзоланди. Кейинги учрашув Тожикистон ҳудудида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон-Тожикистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг аввалги йиғилиши 10-16 апрель кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган эди.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги битим 2018 йил 9-10 март кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега давлат ташрифи доирасида имзоланган эди.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон-Тожикистон чегарасининг узунлиги 1332 километрни ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонун маъқуллагани хабар қилинган эди. Шартнома билан Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини белгилаш бўйича ишлар тўлиқ якунланди ҳамда чегара хавфсизлиги ва дахлсизлигини таъминлаш учун энг муҳим шарт-шароитлар яратилди.
Янгиликлар лентаси
0