Москва жоме масжидида Қурбон ҳайити намози бўлиб ўтди — видео

Oбуна бўлиш
Москва ва Москва вилоятидаги масжидлара Қурбон ҳайити намози маҳаллий вақт билан соат 07:00да бошланди.
МОСКВА, 28 июн — Sputnik. Айни дамда Москва жоме масжиди ҳамда Москва шаҳри ва вилоятидаги барча мусулмон масжидларида Қурбон ҳайити намози бўлиб ўтмоқда. Ҳайит намози соат 07:00 да бошланди.
Анъанага кўра, Москва вилояти мусулмонлари диний бошқармаси вилоят ҳукумати ва шаҳар туманлари маъмуриятлари билан биргаликда намоз ўқиш учун масжидлар манзилларини эълон қилган.
Шунингдек, қурбонлик сўйиш маросимлари учун алоҳида манзиллар эълон қилинган.
Москва масжидида Қурбон ҳайити намозидан олинган видеоларни Мусофир | Мигрант телеграм каналида кузатиб боришингиз мумкин.
Янгиликлар лентаси
0