Ҳарбий прокуратура органлари фаолияти такомиллаштирилади

© Uznews.uzПрокуратура
Прокуратура - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2023
Oбуна бўлиш
Прокурорлар лавозимига йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган шахсларни тайинлаш қоидаси ҳарбий прокурор ва транспорт прокурорига нисбатан ҳам татбиқ қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси олдидан Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.
Унда “Прокуратура тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилди.
Таъкидланишича, ҳарбий прокуратура органлари фаолияти билан боғлиқ ўзгаришлар қонунчиликда тўлиқ ўз аксини топмаган.
Мазкур қонун билан айрим масалаларни ижобий ҳал этиш кўзда тутилган.
Ҳарбий прокуратура органларининг Қуролли Кучлар тизимида қонунчилик ҳужжатларига сўзсиз риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш, шунингдек, ҳарбий прокуратура органларига ходимларни ҳарбий хизматга қабул қилиш, лавозимидан озод этиш ҳамда ҳарбий унвонлар беришни тартибга солувчи қўшимчалар киритилаётгани шулар жумласидандир.
Шунингдек, ҳарбий прокурор ва транспорт прокурорига нисбатан ёш цензи қўлланилмоқда, яъни Ўзбекистон бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари ҳамда туманлар, шаҳарлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар лавозимига йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган шахсларни тайинлаш қоидаси ҳарбий прокурор ва транспорт прокурорига нисбатан ҳам татбиқ қилинмоқда.
Сенаторларнинг фикрича, бу қонун мамлакат Қуролли Кучлар тизимида қонунийликни таъминлашга, шу жумладан, Қуролли Кучлар тизимида мамлакат хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлашга доир қонучилик ҳужжатларига сўзсиз риоя этилишига хизмат қилади.
Янгиликлар лентаси
0