https://sputniknews.uz/20230627/vagner-toliq-davlat-byudjetidan-taminlangan-36366742.html
"Вагнер" тўлиқ давлат бюджетидан таъминланган — Путин
"Вагнер" тўлиқ давлат бюджетидан таъминланган — Путин
Sputnik Ўзбекистон
Тўлиқ давлат томонидан молиялаштирилган "Вагнер" мулкдори "Конкорд" компанияси турли хизматлар кўрсатиш давомида 86 миллиард рубл даромад олган.
2023-06-27T21:46+0500
2023-06-27T21:46+0500
2023-06-27T21:46+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
россия
владимир путин
"вагнер" хусусий ҳарбий компания
қуролли кучлар
россия мудофаа вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/1b/36332287_0:0:3071:1728_1920x0_80_0_0_427d3e095dd33b4d91be3bed1430e930.jpg
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. "Вагнер" хусусий ҳарбий компанияси фаолияти тўлиқ давлат бюджетидан таъминланган, деди Россия президенти Владимир Путин Кремлда Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари билан учрашув чоғида. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, бутун “Вагнер гуруҳи” таркиби тўлиқ давлат томонидан – давлат бюджети ва Мудофаа вазирлиги бюджети ҳисобидан молиялаштирилган.Шу билан бирга, "Вагнер"нинг мулкдори "Конкорд" хусусий компанияси армияни озиқ-овқат билан таъминлаш ва озиқ-овқат хизматларини кўрсатиш орқали давлат шартномаларидан яна 80 миллиард даромад ҳам олган, дея қўшимча қилди президент."Умид қиламанки, бу ишлар давомида ҳеч ким ҳеч нарса ўғирламади ёки айтайлик, камроқ ўғирлади, албатта, биз буларнинг барчаси билан шуғулланамиз", - деб қўшимча қилди президент. Қўзғолоннинг оқибатлари ҳақида Давлат раҳбари муваффақиятли исёнлардан сўнг мамлакатда ҳар доим тартибсизлик ва фуқаролар уруши келиб чиқишини таъкидлади ва Мудофаа вазирлиги ҳарбийларига бунинг олдини олгани учун миннатдорлик билдирди. "Сиз буни олдини олдингиз. Сизнинг ролингиз шундай эди. Бунинг учун эса Олий Бош қўмондон сифатида сизга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман", - деди Путин. Махсус операция ҳақидаПрезидент айтишига кўра, “аксил ҳужум” бошланганидан бери Украина Қуролли кучлари 259 та танк ва 78 та зирҳли техникани йўқотган. Украина қўшинлари Киевда асосий ҳисобланган Ореховский йўналишида энг катта йўқотишларга дучор бўлмоқда."Биргина ўтган етти кун ичида душман 280 та техникасини йўқотди, шундан 41 таси танк ва 102 таси зирҳли техникаси. Бу кўп жиҳатдан сизнинг ва сафдошларингизнинг меҳнати самарасидир", - деди Путин. "Вагнер" исёниМаълумот учун, 24 июнга ўтар кечаси "Вагнер" қўшинлари Ростов-Дондаги Жанубий ҳарбий округи штабини эгаллаб олди ва ҳарбий колонна Москва томон йўлга чиққанини эълон қилди.Россия президенти Владимир Путин хусусий ҳарбий компания ҳаракатларини "хоинлик" деб атади ва Пригожинга қарши "қуролли исён" уюштиргани учун жиноий иш очилди.Кейинчалик Беларусь президентининг матбуот хизмати Александр Лукашенко Владимир Путин билан келишган ҳолда Пригожин билан музокаралар ўтказиб, ҳарбий колоннани орқага қайтаришга кўндирганини хабар қилди. Пригожиннинг ўзи эса Беларусь ҳудудига чиқиб кетган."Вагнер" аскарлари ушбу ҳаракатларда иштирок этгани учун жиноий жавобгарликка тортилмаслиги эълон қилинди ва уларга Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаш таклиф қилинди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/1b/36332287_173:0:2904:2048_1920x0_80_0_0_5cbcbab8955db92669eb6b26a6d843dd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
"вагнер" мулкдори "конкорд" россия путин давлат бюджети исён
"вагнер" мулкдори "конкорд" россия путин давлат бюджети исён
"Вагнер" тўлиқ давлат бюджетидан таъминланган — Путин
Тўлиқ давлат томонидан молиялаштирилган "Вагнер" мулкдори "Конкорд" компанияси турли хизматлар кўрсатиш давомида 86 миллиард рубл даромад олган.
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. "Вагнер" хусусий ҳарбий компанияси фаолияти тўлиқ давлат бюджетидан таъминланган, деди Россия президенти Владимир Путин Кремлда Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари билан учрашув чоғида.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, бутун “Вагнер гуруҳи” таркиби тўлиқ давлат томонидан – давлат бюджети ва Мудофаа вазирлиги бюджети ҳисобидан молиялаштирилган.
“Фақат 2022 йилнинг май ойидан 2023 йилнинг майигача давлат томонидан "Вагнер" гуруҳига 86 миллиард 262 миллион рубль тўланган. Шундан нақд таъминот – 70 миллиард 384 миллион, 15 миллиард 877 миллион. Суғурта тўловлари – 110 миллиард 179 миллион рубльни ташкил қилган", - деди Путин.
Шу билан бирга, "Вагнер"нинг мулкдори "Конкорд" хусусий компанияси армияни озиқ-овқат билан таъминлаш ва озиқ-овқат хизматларини кўрсатиш орқали давлат шартномаларидан яна 80 миллиард даромад ҳам олган, дея қўшимча қилди президент.
"Умид қиламанки, бу ишлар давомида ҳеч ким ҳеч нарса ўғирламади ёки айтайлик, камроқ ўғирлади, албатта, биз буларнинг барчаси билан шуғулланамиз", - деб қўшимча қилди президент.
Қўзғолоннинг оқибатлари ҳақида
Давлат раҳбари муваффақиятли исёнлардан сўнг мамлакатда ҳар доим тартибсизлик ва фуқаролар уруши келиб чиқишини таъкидлади ва Мудофаа вазирлиги ҳарбийларига бунинг олдини олгани учун миннатдорлик билдирди.
"Сиз буни олдини олдингиз. Сизнинг ролингиз шундай эди. Бунинг учун эса Олий Бош қўмондон сифатида сизга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман", - деди Путин.
Президент айтишига кўра, “аксил ҳужум” бошланганидан бери Украина Қуролли кучлари 259 та танк ва 78 та зирҳли техникани йўқотган. Украина қўшинлари Киевда асосий ҳисобланган Ореховский йўналишида энг катта йўқотишларга дучор бўлмоқда.
"Биргина ўтган етти кун ичида душман 280 та техникасини йўқотди, шундан 41 таси танк ва 102 таси зирҳли техникаси. Бу кўп жиҳатдан сизнинг ва сафдошларингизнинг меҳнати самарасидир", - деди Путин.
Маълумот учун, 24 июнга ўтар кечаси "Вагнер" қўшинлари Ростов-Дондаги Жанубий ҳарбий округи штабини эгаллаб олди ва ҳарбий колонна Москва томон йўлга чиққанини эълон қилди.
Россия президенти Владимир Путин хусусий ҳарбий компания ҳаракатларини "хоинлик" деб атади ва Пригожинга қарши "қуролли исён" уюштиргани учун жиноий иш очилди.
Кейинчалик Беларусь президентининг матбуот хизмати Александр Лукашенко Владимир Путин билан келишган ҳолда Пригожин билан музокаралар ўтказиб, ҳарбий колоннани орқага қайтаришга кўндирганини хабар қилди. Пригожиннинг ўзи эса Беларусь ҳудудига чиқиб кетган.
"Вагнер" аскарлари ушбу ҳаракатларда иштирок этгани учун жиноий жавобгарликка тортилмаслиги эълон қилинди ва уларга Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаш таклиф қилинди.