Тошкентдаги айрим кўчаларда электр вақтинча ўчирилади — манзиллар

© Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали Тошкент шаҳар
Тошкент шаҳар  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2023
Oбуна бўлиш
Бугун 3 та тумандаги истеъмолчилар электр таъминоти вақтинча ўчирилади.
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Бугун куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Тошкентнинг айрим туманларидаги қатор кўчаларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Бугун куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Яшнобод тумани: "Янги давр" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 15:00 гача;
Мирзо Улуғбек тумани: "Қори Ниёзий" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
Олмазор тумани: "Умид" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 14:00 гача.
Қайд этилишича, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.
Хабарда таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун бу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўралган.
Янгиликлар лентаси
0