Тошкентда 2 тоннадан ортиқ наркотик ёқиб юборилди - фото

Oбуна бўлиш
2022 йил ва 2023 йилнинг ўтган даврида жами 952 кг гиёҳвандлик, 440 минг дона кучли таъсир қилувчи ва 7 минг донадан ортиқ психотроп модда аниқланган.
ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида 26 июнь — Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни муносабати билан ноқонуний муомаладан мусодара қилинган 2 тоннадан зиёд наркотик воситалар ёқиб юборилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.
Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йил ва 2023 йилнинг ўтган даврида жами 952 кг гиёҳвандлик (706 та ҳолатда) воситалари, 440 минг дона кучли таъсир қилувчи ва 7 минг донадан ортиқ психотроп модда аниқланган.
Бу ҳолатлар юзасидан 245 кг героин, 300 кг гашиш, 143 кг опий, 228 кг синтетик наркотиклар, 31 кг марихуана, 67 минг дона "Трамадол" таблеткалари ашёвий далил сифатида олинган.
26 июнь куни бўлиб ўтган тадбирда жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида жами 2 тонна 51 кг дан ортиқ гиёҳвандлик воситалари ёқиб юборилган.
1/6
2/6
3/6
4/6
5/6
6/6
Янгиликлар лентаси
0