Талимаржон ИЭСда қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди

© Министерства энергетикиҚуёш фотоэлектр станцияси
Қуёш фотоэлектр станцияси  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2023
Oбуна бўлиш
Мазкур яшил станция ишга туширилиши натижасида корхонада йилига қўшимча 1,8 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.
ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Талимаржон иссиқлик электр станциясида қуввати 1 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, станцияда энергия тежовчи технологияларни кенг жорий этиш орқали ўз эҳтиёжи учун сарфланадиган электр энергиясини қуёш панелларидан қоплаш чоралари кўрилмоқда.
Мазкур яшил станция ишга туширилиши натижасида корхонада йилига қўшимча 1,8 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида йилига 400 минг куб метр табиий газ иқтисод қилинишига эришилади.
Маълумот учун, ушбу фотоэлектр станциясига монокристалл туридаги 1500 дан ортиқ панеллар ўрнатилган бўлиб, станция “ On Grid” режимида ишлашга мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойи бошида Тошкент иссиқлик электр марказида қуввати 505,6 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилган эди.
Янгиликлар лентаси
0