Қашқадарёда аёл кишини стакан билан урган эркакка қарши жиноий иш очилди

© unsplash.com/Sandip KalalРазбитый стакан на столе.
Разбитый стакан на столе. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2023
Oбуна бўлиш
Воқеа Шаҳрисабз шаҳридаги “Караван” ошхонасида рўй берган.
ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги ресторанда аёлларга стакан улоқтирган эркакка нисбатан жиноят иши очилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, қибрайлик фуқаро Р.Д. танишлари билан Шаҳрисабз шаҳридаги “Караван” ошхонасида ўтирганида шу ерда яшовчи Б.Ш. фуқаро Р.Д. ва унинг танишлари ўтирган столга келиб ўтирган. Сўнгра туриб кетиб, ҳеч бир сабабсиз стол томон ичимлик ичиш учун мўлжалланган шиша идишни отган.
Шиша идиш фуқаролар Р.Д. ва Қ.С.ларнинг юз ва бўйин соҳасига келиб тегган. Аёллар тан жароҳати олиб, шифохонага тушишган.
Ҳозирда фуқаро Б.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми "в" банди (совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиб ёхуд қўллаб безорилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0