Ўзбекистон талабалари учун Россияда ўқиш квоталари сони оширилади – Примаков

© Sputnik / Нина Зотина / Медиабанкка ўтишМустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, хорижда яшовчи ватандошлар ва халқаро гуманитар ҳамкорлик бўйича федерал агентлик (Россотрудничество) раҳбари Евгений Примаков
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, хорижда яшовчи ватандошлар ва халқаро гуманитар ҳамкорлик бўйича федерал агентлик (Россотрудничество) раҳбари Евгений Примаков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2023
Oбуна бўлиш
Россия хорижий давлатлар билан маданий ҳамкорлик агентлиги ўзбекистонлик талабалар учун бепул ўқиш квоталарини оширишга қарор қилди.
ТОШКЕНТ, 26 июн – Sputnik. "Россотрудничество" раҳбари Sputnik агентлигига берган интервьюсида ташкилотнинг келажак режалари ҳақида гапирди.
"Россотрудничество" Ўзбекистон фуқаролари учун Россия олий ўқув юртларида бепул таълим олиш учун квоталар оширишда давом этади. Бу ҳақда федерал агентлик раҳбари Евгений Примаков Sputnik каналига берган интервьюсида гапирди.
"Ўзбекистон ҳозир аҳоли сони бўйича МДҲда Россиядан кейин энг катта давлат. Шунинг учун биз у ерга бир-икки юзта квота ўрнини қўшдик ва буни давом эттирамиз", - деди у суҳбат чоғида.
"Россотрудничество" постсовет ҳудудида қандай лойиҳаларни амалга оширмоқда? Чет элликлар учун Россияда ўқиш квоталари кўпайтириладими? Электрон ватандош картаси нима ва у қандай ишлайди? Ва нима учун кўчирувчиларни уйга олиб келиш муҳим? Буларнинг барчасини Евгений Примаков билан суҳбатда кўринг (рус тилида).
Янгиликлар лентаси
0