Киев жанг майдонида Россиядаги вазиятдан фойдалана олмади — ОАВ

© AP Photo / Bernat ArmangueУкраина ҳарбийлари, архив сурат
Украина ҳарбийлари, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2023
Oбуна бўлиш
"Вагнер" билан боғлиқ воқеалар жума ёки шанба куни бирорта ҳам рус бўлинмасини жанг майдонида ўз позицияларини тарк этишга мажбур қилмади.
ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Украина ўтган ҳафта охирида Россияда бўлиб ўтган воқеалардан жанг майдонида унумли фойдалана олмади, аммо вазиятдан фойда кўришга ҳали уриниб кўриши мумкин, маълум қилди “New York Times” нашри АҚШ расмийлари ва таҳлилчиларга таяниб.
Газетанинг америкалик расмийларга таяниб қайд этишича, Евгений Пригожин билан боғлиқ воқеалар жума ёки шанба куни бирорта ҳам рус бўлинмасини жанг майдонида ўз позицияларини тарк этишга мажбур қилмади.
“Украина, шубҳасиз, Пригожин келтириб чиқарган тартибсизликдан фойдаланишга уринади, бироқ ... мудофаада фойдаланиш мумкин бўлган имконият вужудга келмади”, — хабар берди нашр АҚШ расмийлари ва мустақил таҳлилчиларга таяниб. Газета Киев томонининг эҳтимолий ҳаракатларининг аниқ вариантларини айтмади ва украиналик ҳарбийлар “қандайдир муваффақиятга эришишга ҳаракат қилади” деган баёнот билан чекланди.
Шанбага ўтар кечаси Ростов-на-Донуда Жанубий ҳарбий округнинг қароргоҳи “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси томонидан қўлга олинди. Қуролланган одамлар гуруҳлари шаҳар бўйлаб ҳаракатланишди, кириш ва чиқиш жойларида назорат пунктлари ўрнатилди. Бу Евгений Пригожиннинг Россия Қуролли Кучлари томонидан “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси лагерларига ракета ва бомбали ҳужумлар уюштиргани ҳақидаги таҳминий баёнотлари фонида содир бўлди — бу маълумот Мудофаа вазирлиги ва Россия Федерал Хавфсизлик хизмати томонидан инкор этилди.
Пригожинга қарши қуролли исён уюштирганлик бўйича жиноий иш очилди. Россия президенти Владимир Путин қўзғолончиларнинг ҳаракатларини жиноий авантюра, Россиянинг орқасига пичоқ уриш ва ҳаддан ташқари амбиция ва шахсий манфаатлар туфайли вужудга келган хиёнат деб атади.
Кейинчалик Белоруссия президенти Александр Лукашенко Путин билан келишилган ҳолда Пригожин билан музокаралар ўтказди, шундан сўнг Лукашенконинг матбуот хизмати хусусий ҳарбий компания раҳбари Россияда “Вагнер” ҳаракатини тўхтатиш ва вазиятни юмшатиш бўйича кейинги қадамларни қўйиш таклифини қабул қилганини маълум қилди.
Россия Федерацияси президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков шанба куни кечқурун Пригожин Беларусга жўнаб кетиши ва жиноий иш тугатилиши ҳақида хабар берди.
Янгиликлар лентаси
0