Ғарб ОАВлари Пригожиннинг Москвага сафари қонлироқ бўлишини кутган эди – Лавров

© Sputnik / Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишСергей Лавров
Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2023
Oбуна бўлиш
"Пригожиннинг Москвага сафари қаттиқ қаршиликка дуч келиши ва қонлироқ бўлиши кутилган эди" – CNN.
ТОШКЕНТ, 26 июн – Sputnik. Ғарб ОАВлари, афтидан, "Вагнер" етакчиси Евгений Пригожиннинг исёни билан боғлиқ воқеаларни "ўз орзулари асосида" ёритиб беришди, деди ташқи ишлар вазири Сергей Лавров "Russia Today" телеканалига берган интервьюсида.
"Мен Ғарб ОАВларида Россияда жума ва шанба кунидаги воқеалар қандай ёритилаётгани билан танишдим. Уларнинг хабарларини бир сўз билан айтганда - орзуманд хаёллар дейиш мумкин, яъни реал воқеликдан қатъий назар ўзи истаган, орзу қилган ҳодисаларни тасвирлаш", – деди Лавров.

"АҚШнинг CNN телеканали ёзишига кўра, "Америка разведкаси бўлажак қўзғолон ҳақида олдиндан хабардор бўлган, лекин бу ҳақида Россияни хабардор қилмасликка қарор қилган. Эҳтимол, улар исёнчилар ғалаба қозониши умидида шундай қилишган", – деди Лавров.

CNN телеканалининг навбатдаги хабарлари ҳам буни қисман тасдиқлайди – "Пригожиннинг Москвага сафари қаттиқ қаршиликка дуч келиши ва қонлироқ бўлишини кутилган эди, деб америкалик таҳлилчилар кутилмаларини келтиради CNN.
"Улар воқеалар айнан шундай тус олишини кутган эди", – деб хулоса қилади Лавров.
"Вагнер" исёни
Маълумот учун, 24 июнга ўтар кечаси "Вагнер" қўшинлари Ростов-Дондаги Жанубий ҳарбий округи штабини эгаллаб олди ва ҳарбий колонна Москва томон йўлга чиққанини эълон қилди.
Россия президенти Владимир Путин хусусий ҳарбий компания ҳаракатларини "хоинлик" деб атади ва Пригожинга қарши "қуролли исён" уюштиргани учун жиноий иш очилди.
Кейинчалик Беларусь президентининг матбуот хизмати Александр Лукашенко Владимир Путин билан келишган ҳолда Пригожин билан музокаралар ўтказиб, ҳарбий колоннани орқага қайтаришга кўндирганини хабар қилди. Пригожиннинг ўзи эса Беларусь ҳудудига чиқиб кетган.
"Вагнер" аскарлари ушбу ҳаракатларда иштирок этгани учун жиноий жавобгарликка тортилмаслиги эълон қилинди ва уларга Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаш таклиф қилинди.
Янгиликлар лентаси
0