https://sputniknews.uz/20230626/bizning-bunga-aloqamiz-yoq-36327689.html
АҚШ элчиси “Бизнинг бунга алоқамиз йўқ” деган сигналлар юборди – Лавров
АҚШ элчиси “Бизнинг бунга алоқамиз йўқ” деган сигналлар юборди – Лавров
Sputnik Ўзбекистон
АҚШнинг Москвадаги элчиси Линн Трейси Пригожин исёни чоғида Қўшма Штатларнинг бунга алоқаси йўқлиги ҳақида сигналлар юборди.
2023-06-26T19:52+0500
2023-06-26T19:52+0500
2023-06-27T11:37+0500
ақш
элчи
"вагнер" хусусий ҳарбий компания
евгений пригожин
сергей лавров
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/1d/35466884_0:0:2816:1585_1920x0_80_0_0_c61175cb6afcb84ecdca2d3923426151.jpg
ТОШКЕНТ, 26 июнь – Sputnik. АҚШнинг Москвадаги элчиси Линн Трейси Россия вакиллари билан мулоқотлар чоғида Қўшма Штатларнинг бунга “ҳеч қандай алоқаси йўқлиги” ҳақида сигналлар юборди ва Россиянинг ядровий қуроли “хавфсиз қўлларда бўлишига” умид билдирди, деди Сергей Лавров "Russia Today" телеканалига берган интервьюсида. Шуниндек, Россия бош дипломати АҚШ ҳар сафар турли исёнларга турлича муносабат билдиришини эсга олди. “У ёки бу мамлакатда исён ёки давлат тўнтаришига уринишлар содир бўлганда этилганида, Қўшма Штатлар ҳокимиятда ким бўлгани ва ким келаётганига қараб ҳар сафар ҳар хил муносабатда бўлади", деди Россия ТИВ раҳбари. Шу ўринда Лавров Украинада 2014 йилда содир бўлган давлат тўнтарилиши ва Ямандаги давлат тўнтарилишини солиштирди. Иккала ҳолатда ҳам мамлакат президентлари ҳаёти хавф остида бўлгани туфайли қочиб кетган. Лекин Украинада АҚШ дарҳол янги ҳукуматни тан олиш тарафдори бўлган бўлса, Яманда ҳалигача Саудияга қочиб кетган президентни тан олмоқда, деди Лавров.ТИВ раҳбари айтишига кўра, айни дамда Россия махсус хизматлари Пригожин исёнида Ғарб разведкасининг қўли бор ёки йўқлигини текширмоқда. "Вагнер" исёниМаълумот учун, 24 июнга ўтар кечаси "Вагнер" қўшинлари Ростов-Дондаги Жанубий ҳарбий округи штабини эгаллаб олди ва ҳарбий колонна Москва томон йўлга чиққанини эълон қилди.Россия президенти Владимир Путин хусусий ҳарбий компания ҳаракатларини "хоинлик" деб атади ва Пригожинга қарши "қуролли исён" уюштиргани учун жиноий иш очилди.Кейинчалик Беларусь президентининг матбуот хизмати Александр Лукашенко Владимир Путин билан келишган ҳолда Пригожин билан музокаралар ўтказиб, ҳарбий колоннани орқага қайтаришга кўндирганини хабар қилди. Пригожиннинг ўзи эса Беларусь ҳудудига чиқиб кетган."Вагнер" аскарлари ушбу ҳаракатларда иштирок этгани учун жиноий жавобгарликка тортилмаслиги эълон қилинди ва уларга Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаш таклиф қилинди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/1d/35466884_498:23:2567:1575_1920x0_80_0_0_bbc290140e7bdbcb10c9c95ea17d3773.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақш элчи линн трейси пригожин исёни қўшма штатлар лавров россия
ақш элчи линн трейси пригожин исёни қўшма штатлар лавров россия
АҚШ элчиси “Бизнинг бунга алоқамиз йўқ” деган сигналлар юборди – Лавров
19:52 26.06.2023 (янгиланди: 11:37 27.06.2023) АҚШнинг Москвадаги элчиси Линн Трейси Пригожин исёни чоғида Қўшма Штатларнинг бунга алоқаси йўқлиги ҳақида сигналлар юборди, деди Лавров.
ТОШКЕНТ, 26 июнь – Sputnik. АҚШнинг Москвадаги элчиси Линн Трейси Россия вакиллари билан мулоқотлар чоғида Қўшма Штатларнинг бунга “ҳеч қандай алоқаси йўқлиги” ҳақида сигналлар юборди ва Россиянинг ядровий қуроли “хавфсиз қўлларда бўлишига” умид билдирди, деди Сергей Лавров "Russia Today" телеканалига берган интервьюсида.
"Кеча АҚШ элчиси Трейси Россия вакиллари билан суҳбатда Қўшма Штатларнинг бунга алоқаси йўқлиги ҳақида сигналлар юборди. Шунингдек, Қўшма Штатлар ядро қуроли хавфсиз бўлиши ва америкалик дипломатлар таҳдид остида қолмаслигига умид билдиришди. Шунингдек, у “Қўшма Штатлар содир бўлаётган ҳамма нарса Россия Федерациясининг ички иши эканлигидан келиб чиқади”, деб алоҳида таъкидлади элчи", - деди Лавров.
Шуниндек, Россия бош дипломати АҚШ ҳар сафар турли исёнларга турлича муносабат билдиришини эсга олди. “У ёки бу мамлакатда исён ёки давлат тўнтаришига уринишлар содир бўлганда этилганида, Қўшма Штатлар ҳокимиятда ким бўлгани ва ким келаётганига қараб ҳар сафар ҳар хил муносабатда бўлади", деди Россия ТИВ раҳбари.
Шу ўринда Лавров Украинада 2014 йилда содир бўлган давлат тўнтарилиши ва Ямандаги давлат тўнтарилишини солиштирди. Иккала ҳолатда ҳам мамлакат президентлари ҳаёти хавф остида бўлгани туфайли қочиб кетган. Лекин Украинада АҚШ дарҳол янги ҳукуматни тан олиш тарафдори бўлган бўлса, Яманда ҳалигача Саудияга қочиб кетган президентни тан олмоқда, деди Лавров.
ТИВ раҳбари айтишига кўра, айни дамда Россия махсус хизматлари Пригожин исёнида Ғарб разведкасининг қўли бор ёки йўқлигини текширмоқда.
Маълумот учун, 24 июнга ўтар кечаси "Вагнер" қўшинлари Ростов-Дондаги Жанубий ҳарбий округи штабини эгаллаб олди ва ҳарбий колонна Москва томон йўлга чиққанини эълон қилди.
Россия президенти Владимир Путин хусусий ҳарбий компания ҳаракатларини "хоинлик" деб атади ва Пригожинга қарши "қуролли исён" уюштиргани учун жиноий иш очилди.
Кейинчалик Беларусь президентининг матбуот хизмати Александр Лукашенко Владимир Путин билан келишган ҳолда Пригожин билан музокаралар ўтказиб, ҳарбий колоннани орқага қайтаришга кўндирганини хабар қилди. Пригожиннинг ўзи эса Беларусь ҳудудига чиқиб кетган.
"Вагнер" аскарлари ушбу ҳаракатларда иштирок этгани учун жиноий жавобгарликка тортилмаслиги эълон қилинди ва уларга Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаш таклиф қилинди.