Ўзбекистоннинг қайси мактабларида таълим даражаси паст?

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишШкола
Школа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2023
Oбуна бўлиш
Рўйхатдан 642 та мактаб жой олган. Мактаблар Қорақалпоғистон республикаси, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилоятларида жойлашган.
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхати тасдиқланди, дея хабар берди Таълим назорати.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 2023-2024 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхати тасдиқланди.

Рўйхатдан 642 та мактаб жой олган. Мактаблар Қорақалпоғистон республикаси, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилоятларида жойлашган.

Ушбу мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар тўланади.
Бунда:
бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;
бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устамалар тўланади.
Ушбу мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудда камида бир йил ишлаган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагоглар жалб қилинади.
Бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар улар борган мактаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатидан чиқарилган йилдан кейинги йил учун ҳам тўланади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ушбу рўйхатга республика бўйича 852 та мактаб келтирилган. Рўйхатни тузишда мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида тўплаган ўртача баллари, салоҳияти паст бўлган педагоглар инобатга олинади.
Янгиликлар лентаси
0