Россияда қуролли исён кўтаришга уриниш — ҳозирги вақтга қадар асосий воқеалар

© Sputnik / Наталья СеливерстоваСпасская башня Московского Кремля (в центре) и Покровский собор (справа). На первом плане: Парящий мост в парке "Зарядье".
Спасская башня Московского Кремля (в центре) и Покровский собор (справа). На первом плане: Парящий мост в парке Зарядье. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2023
Oбуна бўлиш
Москва ва Воронеж вилоятлари ҳудудида эҳтимолий террорчилик ҳаракатларининг олдини олиш мақсадида аксилтеррор операцияси режими жорий қилинган.
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Бугун Москва ва Воронеж вилоятлари ҳудудида эҳтимолий террорчилик ҳаракатларининг олдини олиш мақсадида аксилтеррор операцияси режими жорий қилинган.
Россияда қуролли исён кўтаришга уриниш фонида мамлакат етакчиси Владимир Путин Россия бугун неонацистлар ва уларнинг хўжайинларининг тажовузини қайтараётгани, ўз келажаги учун қаттиқ кураш олиб бораётганини маълум қилди. Айни вақтда Россиядаги вазият қандай тус олаётгани ҳақида материалимизда ўқинг.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) "Вагнер" хусусий ҳарбий компания (ХҲК) раҳбарига қарши исёнга даъват туфайли жиноий иш қўзғатди.
Россия президенти Владимир Путин Евгений Пригожин номидан "Вагнер" хусусий ҳарбий компаниянинг орқа лагерларига "зарба бериш" ҳақида тарқатилган маълумотлар юзасидан мурожаат йўллади.
Путин қўзғолончиларнинг ҳаракатларини жиноий саргузашт, Россиянинг орқасидан пичоқ уриш ва ўта катта амбициялар ва шахсий манфаатларга олиб келган хиёнат деб атади.
Россия қўшинлари қуролли исённи уюштирганларни зарарсизлантириш бўйича зарур буйруқ олди.
Қуролли исён кўтаришга уриниш: Қодиров, Володин, Матвиенко ва Медведев россиялик жангчиларга мурожаат қилди.
Россия президенти Беларусь президенти Александр Лукашенко, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Россия президенти Владимир Путин ҳарбий ҳолатни бузганлик учун 30 суткага қамоққа олишга рухсат берувчи қонунни имзолади.
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлар чоғида Анқара вазиятни ҳал қилишга ҳисса қўшишга тайёрлигини айтди.
Дмитрий Медведев Россия воқеалар сценарий бўйича кетиши, ақлдан озган жиноятчилар буни қанчалик хоҳламасин бандитлар ядро қуролига эга бўлишларига йўл қўйилмаслигини маълум қилди.
Москва душанба кунини ишланмайдиган кун деб эълон қилди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнотида Ғарб давлатларини Россиядаги ички вазиятдан ўзларининг русофоб мақсадларига эришиш учун фойдаланиш мумкин бўлган ҳар қандай ишорадан, шунингдек, бу уринишлар беҳуда эканлигидан огоҳлантирди.
Янгиликлар лентаси
0