https://sputniknews.uz/20230624/qoraqalpogiston-mahalla-500-mln-som-ajratish-36266152.html
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан ажратилиши кутилмоқда
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан ажратилиши кутилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Қорақалпоғистонда "Маҳаллани қўллаб-қувватлаш" жамғармаси ташкил этилиши мумкин.
2023-06-24T12:23+0500
2023-06-24T12:23+0500
2023-06-24T12:23+0500
жамият
ўзбекистон
қорақалпоғистон
маҳалла
пул
лойиҳа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/11/18767467_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_5014c880132d3e52619f9d3e50d45574.jpg
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Қорақалпоғистонда 452 та маҳалланинг ҳар бирига 500 млн сўмдан ажратилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Қорақалпоғистон республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан ишлаб чиқилган қарор лойиҳасида назарда тутилган.Ҳужжатда Қорақалпоғистонда "Маҳаллани қўллаб-қувватлаш" жамғармаси ташкил этилиши назарда тутилган. Лойиҳада шунингдек, ташкил этилган жамғармага ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан 2023 йил давомида 452 та маҳалланинг ҳар бирига тўғридан-тўғри 500 млн сўмдан ажратилиши белгилаб қўйилган.Қарор лойиҳаси Қорақалпоғистондаги аҳолининг турмуш шароитларини янада яхшилаш, маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўналишидаги дастурлар ижроси ва мавжуд муаммоларнинг ўз вақтида ва тезкор ҳал этилишини таъминлаш учун молиявий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқилди.Лойиҳа қабул қилинса қуйидагиларга эришилади:
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/11/18767467_140:0:1277:853_1920x0_80_0_0_7143b0d9fc1dd8894c71ed510b15cb17.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қорақалпоғистон маҳалла маҳаллани қўллаб-қувватлаш" жамғармаси
қорақалпоғистон маҳалла маҳаллани қўллаб-қувватлаш" жамғармаси
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан ажратилиши кутилмоқда
Қорақалпоғистонда "Маҳаллани қўллаб-қувватлаш" жамғармаси ташкил этилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Қорақалпоғистонда 452 та маҳалланинг ҳар бирига 500 млн сўмдан ажратилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Қорақалпоғистон республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан ишлаб чиқилган
қарор лойиҳасида назарда тутилган.
Ҳужжатда Қорақалпоғистонда "Маҳаллани қўллаб-қувватлаш" жамғармаси ташкил этилиши назарда тутилган.
Лойиҳада шунингдек, ташкил этилган жамғармага ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан 2023 йил давомида 452 та маҳалланинг ҳар бирига тўғридан-тўғри 500 млн сўмдан ажратилиши белгилаб қўйилган.
Қарор лойиҳаси Қорақалпоғистондаги аҳолининг турмуш шароитларини янада яхшилаш, маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўналишидаги дастурлар ижроси ва мавжуд муаммоларнинг ўз вақтида ва тезкор ҳал этилишини таъминлаш учун молиявий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқилди.
Лойиҳа қабул қилинса қуйидагиларга эришилади:
маҳаллалардаги ички йўллар, электр энергияси ва табиий газ тармоқлари, ичимлик ва оқова сув тизимларини таъмирлаш ва тиклаш;
маҳаллада инфратузилмани ривожлантириш;
ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга ошириш;
Маҳаллалардаги “кўчабоши”лари рағбатлантирилиш.