Путин "Вагнер" раҳбарига оид вазият ҳақида хабардор қилинган — Песков

© Sputnik / Сергей ГунеевДмитрий Песков
Дмитрий Песков  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2023
Oбуна бўлиш
Песковнинг айтишича, Путин "Вагнер" Хусусий ҳарбий компания раҳбари Пригожин билан боғлиқ вазиятдан хабардор.
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Президент Владимир Путинга "Вагнер" Хусусий ҳарбий компания асосчиси Евгений Пригожин атрофида юзага келган вазият ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда РИА Новости Россия етакчиси матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб хабар берди.
"Президент Путинга Пригожин атрофидаги барча воқеалар ҳақида маълумот берилди. Керакли чоралар кўрилмоқда", — деди Песков.
Песковнинг сўзларига кўра, махсус хизматлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари қуролли қўзғолонга уриниш бўйича уларга берилган кўрсатмалардан сўнг кўрилган чоралар ҳақида президент Владимир Путинга кечаю кундуз ҳисобот бериб туради.

“Мудофаа вазирлиги, Федерал хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Россия гвардияси кечаю кундуз доимий равишда президентга илгари берилган топшириқларни бажариш доирасида кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида ҳисобот бермоқда”, дейди Песков.

Аввалроқ Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) "Вагнер" Хусусий ҳарбий компания (ХҲК) раҳбарига қарши исёнга даъват туфайли жиноий иш қўзғатилганини маълум қилган эди. Департаментнинг таъкидлашича, гуруҳ асосчиси номидан тарқатилган барча баёнотлар ҳеч қандай асосга эга эмас.
Янгиликлар лентаси
0