Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон президентининг ҳуқуқ ва ваколатлари қандай?

© Sputnik / Зафар ХалиловТашкент. Сенат Олий Мажлиса Республики Узбекистан
Ташкент. Сенат Олий Мажлиса Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда президентликка 7 йил муддатга сайлаган шахсга 20 дан ортиқ ваколатларга берилади. Давлат раҳбари ўз вазифасини бажариб турган даврда бошқа ҳақ тўланадиган лавозимни эгаллаши, депутат ва тадбиркор бўлиши мумкин эмас.
Ўзбекистон президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган мамлакат фуқароси сайланиши мумкин.
Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ президент бўлиши мумкин эмас.
Президентнинг шахси дахлсиздир ва қонун билан муҳофаза этилади.
Ўзбекистон президенти қуйидаги ваколатларга эга:
фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Конституция ва қонунларига риоя этилишининг, Ўзбекистон суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигининг кафилидир, миллий-давлат тузилиши масалаларига доир қарорларни амалга ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўради;
мамлакат ичкарисида ва халқаро муносабатларда Ўзбекистон номидан иш кўради;
музокаралар олиб боради ҳамда Ўзбекистоннинг шартнома ва битимларини имзолайди, республика томонидан тузилган шартномаларга, битимларга ва унинг қабул қилинган мажбуриятларига риоя этилишини таъминлайди;
ўз ҳузурида аккредитациядан ўтган дипломатик ҳамда бошқа вакилларнинг ишонч ва чақирув ёрлиқларини қабул қилади;
Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналарининг раҳбарларини тайинлаш учун номзодларни Олий Мажлиснинг Сенатига тақдим этади;
Халқига ҳамда Олий Мажлисга мамлакат ички ва ташқи сиёсатини амалга оширишнинг энг муҳим масалалари юзасидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга;
вазирликларни ва бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органларини тузади ҳамда тугатади, шу масалаларга доир фармонларни кейинчалик Сенат тасдиғига киритади;
Сенат раиси лавозимига сайлаш учун номзодни Сенатга тақдим этади;
Бош вазир, Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин лавозимга тайинлайди ва уларни лавозимидан озод этади;
Қўмиталар, агентликлар ва бошқа республика давлат органлари раҳбарларини қонунчиликка мувофиқ лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод этади;
Бош прокурорни, Ҳисоб палатаси раисини Сенат маъқуллаганидан кейин лавозимга тайинлайди ва уларни лавозимидан озод этади;
Сенат билан маслаҳатлашувлардан кейин Давлат хавфсизлик хизмати раисини лавозимга тайинлайди ва уни лавозимидан озод этади;
Сенатга Конституциявий суд, Олий суд, Судьялар олий кенгаши таркибларига номзодларни, шунингдек Марказий банк бошқарувининг раиси, республика коррупцияга қарши курашиш органининг раҳбари ва республика монополияга қарши органининг раҳбари лавозимларига номзодларни тақдим этади;
Судьялар олий кенгашининг тақдимига биноан вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раисларини ва раис ўринбосарларини, Ҳарбий суд раисини тайинлайди ва лавозимидан озод этади;
вилоятлар ҳокимларини ва Тошкент шаҳар ҳокимини тайинлайди ҳамда лавозимидан озод этади. Президент ўз қарори билан уларни лавозимидан озод этишга ҳақли;
республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ва ҳокимларнинг ҳужжатларини тўхтатади, бекор қилади;
Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида раислик қилишга ҳақли;
Қонунларни имзолайди ва эълон қилади;
қонунни ўз эътирозлари билан такроран муҳокама қилиш ва овозга қўйиш учун Олий Мажлисга қайтаришга ҳақли;
Ўзбекистонга ҳужум қилинганда ёки тажовуздан бир-бирини мудофаа қилиш юзасидан тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш зарурияти туғилганда уруш ҳолати, умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилади ва қабул қилган қарорини уч кун ичида Олий Мажлс палаталарининг тасдиғига киритади;
алоҳида ҳолларда (реал ташқи хавф, оммавий тартибсизликлар, йирик ҳалокат, табиий офат, эпидемиялар) фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашни кўзлаб, бутун ҳудудда ёки айрим жойларда фавқулодда ҳолат жорий этади ва қабул қилган қарорини уч кун ичида Олий Мажлиснинг палаталари тасдиғига киритади. Фавқулодда ҳолат жорий этиш шартлари ва тартиби қонун билан белгиланади;
Қуролли Кучларнинг Олий Бош қўмондони ҳисобланади, Қуролли Кучларнинг олий қўмондонларини тайинлайди ва лавозимидан озод этади, олий ҳарбий унвонлар беради;
Орденлар, медаллар ва ёрлиғ билан мукофотлайди, Ўзбекистоннинг малакавий ва фахрий унвонларини беради;
Ўзбекистоннинг фуқаролигига ва сиёсий бошпана беришга оид масалаларни ҳал этади;
амнистия тўғрисидаги ҳужжатларни қабул қилиш ҳақида Олий Мажлиснинг Сенатига тақдимномалар киритади ва судлар томонидан ҳукм қилинган шахсларни афв этади;
Хавфсизлик кенгашини тузади ва унга бошчилик қилади, ўз ваколатлари амалга оширилишини таъминлаш мақсадида президент Администрациясини, шунингдек президент ҳузуридаги маслаҳат-кенгаш органларини ва бошқа органларни шакллантиради;
Конституция ва қонунларда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.
Президент ўз ваколатларини бажаришни давлат органларига ёки мансабдор шахсларга топширишга ҳақли эмас.
Шунингдек, президент Конституция ва қонунларга асосланиб ҳамда уларни ижро этиш юзасидан республиканинг бутун ҳудудида мажбурий кучга эга бўлган фармонлар, қарорлар ва фармойишлар чиқаради.
Президент Қонунчилик палатаси ёки Сенат таркибида уларнинг нормал фаолиятига таҳдид солувчи ҳал қилиб бўлмайдиган ихтилофлар юз берганда ёхуд улар бир неча марта Конституцияга зид қарорлар қабул қилган тақдирда икки палатани тарқатиб юбориши мумкин.
Амалдаги президент ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Сенат раисининг зиммасига юклатилади, бунда уч ой муддат ичида қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда президент сайлови ўтказилади.
Ваколати тугаши муносабати билан истеъфога чиққан президент умрбод Сенат аъзоси лавозимини эгаллайди.
Янгиликлар лентаси
0