https://sputniknews.uz/20230624/garb-rossiya-vaziyat-maqsad-foydalanish-36278784.html
ТИВ Ғарбни Россиядаги вазиятдан ўз мақсадлари учун фойдаланишдан огоҳлантирди
ТИВ Ғарбни Россиядаги вазиятдан ўз мақсадлари учун фойдаланишдан огоҳлантирди
Sputnik Ўзбекистон
Россия ТИВ: Бундай уринишлар бефойда ва на Россияда, на хориждаги соғлом сиёсий кучлар ўртасида жавоб топа олмайдилар.
2023-06-24T21:18+0500
2023-06-24T21:18+0500
2023-06-24T21:47+0500
дунёда
россия
ғарб
европа
ақш
россия тив
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/04/25886580_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_2ecedc3cc874fa8d2ab5245f89a194f5.jpg
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнотида Ғарб давлатларини Россиядаги ички вазиятдан ўзларининг русофоб мақсадларига эришиш учун фойдаланиш мумкин бўлган ҳар қандай ишорадан, шунингдек, бу уринишлар беҳуда эканлигидан огоҳлантирди.Вазирлик Россия ўз хавфсизлигини таъминлаш, ўз қадриятларини ҳимоя қилиш, халқаро майдонда ўз нуфузини мустаҳкамлаш, адолатли кўп қутбли дунё тартибини шакллантириш бўйича ўз суверен йўлини давом эттиришини таъкидлади.ТИВ, шунингдек, қуролли исёнга уриниш Россия президенти Владимир Путинни қаттиқ қўллаб-қувватловчи Россия жамиятида кескин рад этишга сабаб бўлаётганини қўшимча қилди.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Мария Захарова АҚШ гўёки “Россиянинг ядровий таҳдиди” ҳақида даҳшатли ҳикояларни кўпайтираётганини маълум қилган эди.
европа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/04/25886580_299:193:2772:2048_1920x0_80_0_0_e208d092ec0ca6763b6bad9a31c57cb6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия тив ғарб сиёсий кучлар москва
россия тив ғарб сиёсий кучлар москва
ТИВ Ғарбни Россиядаги вазиятдан ўз мақсадлари учун фойдаланишдан огоҳлантирди
21:18 24.06.2023 (янгиланди: 21:47 24.06.2023) Россия ТИВ: Бундай уринишлар бефойда ва на Россияда, на хориждаги соғлом сиёсий кучлар ўртасида жавоб топа олмайдилар.
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнотида Ғарб давлатларини Россиядаги ички вазиятдан ўзларининг русофоб мақсадларига эришиш учун фойдаланиш мумкин бўлган ҳар қандай ишорадан, шунингдек, бу уринишлар беҳуда эканлигидан
огоҳлантирди. “Биз Ғарб давлатларини Россиядаги ички вазиятдан ўзларининг русофоб мақсадларига эришиш учун фойдаланиши мумкин бўлган ҳар қандай маслаҳатлардан огоҳлантирамиз. Бундай уринишлар беҳуда ва Россияда ҳам, хориждаги соғлом сиёсий кучлар орасида ҳам жавоб топа олмайди. Ишончимиз комилки, яқин вақтларда вазият рус халқи ва Россия давлатининг асрий донолигига муносиб ечим топади”, - дейилади расмий баёнотда.
Вазирлик Россия ўз хавфсизлигини таъминлаш, ўз қадриятларини ҳимоя қилиш, халқаро майдонда ўз нуфузини мустаҳкамлаш, адолатли кўп қутбли дунё тартибини шакллантириш бўйича ўз суверен йўлини давом эттиришини таъкидлади.
ТИВ, шунингдек, қуролли исёнга уриниш Россия президенти Владимир Путинни қаттиқ қўллаб-қувватловчи Россия жамиятида кескин рад этишга сабаб бўлаётганини қўшимча қилди.
“Фитначиларнинг авантюрист интилишлари, аслида, Россиядаги вазиятни беқарорлаштириш, бирлигимиз ва Россия Федерациясининг ишончли халқаро хавфсизликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини бузишга қаратилган. Шундай қилиб, исён Россиянинг ташқи душманлари қўлида ўйнайди", - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Мария Захарова АҚШ гўёки “Россиянинг ядровий таҳдиди” ҳақида даҳшатли ҳикояларни кўпайтираётганини маълум
қилган эди.