Тошкент вилоятидаги фермер ғалла майдонини ёқиб, табиатга 100 млндан ошиқ зарар етказди

© Министерство ЭкологииТашкентская область
Ташкентская область  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2023
Oбуна бўлиш
Ёнғин оқибатида дала чегара қисмига қатор қилиб экилган 20 туп тут дарахт ўсишдан тўхтамаслик даражасида шикастланган. 11 туп тут дарахти эса ўсишдан тўхташ дарасида кесилгани.
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Тошкент вилоятидаги фермернинг ғалла майдони ёниб кетди. Ёнғин натижасида табиатга жами 118 082 896 сўм миқдорида зарар етказилган. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти, Чиноз туманида ғалладан бўшаган ер майдонларида сомонпоя қолдиқлари ёқилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Экология вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти Экология бошқармаси масъуллари томонидан ҳолат воқеа жойига чиқиб ўрганилди.
Ўрганиш давомида Чиноз тумани, “Тиллатопган” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-39 автомагистрал йўл бўйида жойлашган “ЧИНОЗ ТОЙЧИЕВ САРДОР ДАЛАСИ” фермер хўжалигига қарашли ғалладан бўшаган ер майдонида 11,6 гектар сомонпоя қолдиқлари ёқилганлиги аниқланди.
Натижада дала чегара қисмига қатор қилиб экилган 20 туп тут дарахти ўсишдан тўхтамаслик даражасида шикастланганлиги, 11 туп тут дарахти эса ўсишдан тўхташ дарасида кесилгани маълум бўлди.
Фермер хўжалиги раҳбари воқеа жойида ҳақиқатан ҳам фермер хўжалигига қарашли ғалладан бўшаган ер майдонида сомонпоя қолдиқлари ёқилганлиги юзасидан ёзма равишда тушунтириш берди.

“Ёнғин натижасида тупроқдаги гумус ва азот йўқотилган, бу билан тупроқ унумдорлигига 24 692 896 сўм миқдорида зарар етказилган. Қолаверса, Вазирлар Маҳкамасининг 464-сонли қарорига асосан ўсимлик дунёсига етказилган зарар 73 590 000 сўмни ташкил этди”, - дейилади хабарда.

Айтилишича, ўрганиш ишлари давомида тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун туман прокуратурасига топширилди.
Маълумот учун, сомонпоя қолдиқларини ёқиш натижасида атмосферага углерод оксиди, азот оксиди, азот икки оксиди, олтингугурт оксиди каби инсон соғлиги учун зарарли бўлган заҳарли моддалар ажралиб чиқади.
Сомон поялари ва уларнинг қолдиқлари ёқилган ҳудудларда ер унумдорлиги кескин пасаяди, тупроқ структураси бузилади. Ёнғин натижасидаги юқори ҳарорат туфайли макро ва микро элементларнинг йўқ бўлиб кетиши оқибатида эса экин ерларининг тупроқ унумдорлиги тушиб кетади.
Сомон поялари ва уларнинг қолдиқлари ёқилишига сабаб бўлган ҳуқуқбузарларга ва ер эгаларига нисбатан 3,3 миллион сўм бўлган миқдорда маъмурий жарималар қўлланилади.
Шу билан бирга, ёнғин содир бўлган ғалла экин майдонларининг ҳар бир гектарига етказилган зарар бўйича амалдаги тартиб асосида иқтисодий чоралар белгиланади.
Янгиликлар лентаси
0