Пойтахтдан Қарши ва Самарқандга қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

© Минтранс УзбекистанаПоезд. Архивное фото
Поезд. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2023
Oбуна бўлиш
Қурбон ҳайити муносабати Тошкент-Қарши ва Тошкент-Самарқанд йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Қурбон ҳайити муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилади. Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи" ахборот хизмати хабар бермоқда
29 июнь куни:
780-сонли Тошкент-Қарши йўналиши: Тошкент 07:00 — Қарши 10:21;
779-сонли Қарши-Тошкент йўналиши: Қарши 15:25 — Тошкент 18:50.
26 июндан 3 июлгача:
767-сонли Самарқанд-Тошкент йўналиши: Самарқанд 11:09 — Тошкент 13:19;
768-сонли Тошкент-Самарқанд йўналиши: Тошкент 13:40 — Самарқанд 15:48.
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бу йил Қурбон ҳайити 28 июнь куни нишонланади. Ўзбекистонликлар байрам муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олишади.
Uzbekistan Airways самолёти, архив фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2023
“UzAirways” Қурбон ҳайити муносабати билан чегирма эълон қилди
Янгиликлар лентаси
0