Диёра Келдиёрова Улан-Батор “Катта дубулға” мусобақасида бронза медалини қўлга киритди

© Национальный олимпийский комитет УзбекистанаДиёра Келдиёрова, архив сурат
Диёра Келдиёрова, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2023
Oбуна бўлиш
Мўғулистонда дзюдо бўйича Улан-Батор “Катта дубулға” турнири бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Диёра Келдиёрова Мўғулистонда бўлиб ўтаётган дзюдо бўйича Улан-Батор “Катта дубулға” турнирининг бронза медалига эга чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
-52 кг вазн тоифасида курашган Келдиёрова бронза медали учун кечган беллашувда БАА вакили Хорлодои Биршелтдан устун келди.
Бу натижа билан ўзбекистонлик дзюдочи жаҳон ва Париж-2024 Олимпидаси рейтинги учун ўз ҳисобига 500 очко ёзиб қўйди.
23-25 июнь кунлари Мўғулистон пойтахти дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақасига мезбонлик қилади. 44 та мамлакатдан 350 нафарга яқин спортчи баҳс олиб борадиган ушбу турнирга Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг 5 нафар аъзосини жалб қилган.
Аввалроқ Диёра Келдиёрова Ўзбекистон тарихида жаҳон чемпионати медалини қўлга киритган илк аёл дзюдочига айлангани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0