Ўзини ўзи банд қилган ҳолда "таксичилик" билан шуғулланаётганлар сони маълум қилинди

такси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2023
Oбуна бўлиш
Транспорт вазирлиги таксичилик фаолияти билан ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар сонини очиқлади.
ТОШКЕНТ, 22 июн – Sputnik. Ўзбекистонда бугунги кунда ўзини ўзи банд қилган ҳолда таксичилик фаолияти билан шуғулланаётганлар сони 148 000 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги.

"Автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида"ги президент қарорига асосан 2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охиригача 4 тадан кўп бўлмаган ўриндиқларга эга транспорт воситаларида йўловчи ташувларига ўзини ўзи банд қилиш деб қаралиши белгиланган. Фаолият лицензия варақаси орқали амалга оширилади", - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, пойтахт Тошкентда бундай таксичилар сони 18 816 нафарни ташкил этмоқда. Шунингдек, Самарқанд, Тошкент вилояти, Бухоро ҳамда Андижон ҳам бу борада етакчи.
Янгиликлар лентаси
0