https://sputniknews.uz/20230622/pekin-xalqaro-turizm-korgazmasida-ozbekiston-sayyohlik-salohiyati-namoyish-etildi-36179167.html
Пекин Халқаро туризм кўргазмасида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти намойиш этилди
Пекин Халқаро туризм кўргазмасида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти намойиш этилди
Sputnik Ўзбекистон
16-19 июнь кунлари бўлиб ўтган кўргазмага 1 миллиондан зиёд хорижий ва маҳаллий меҳмонлар ташриф буюрди.
2023-06-22T07:00+0500
2023-06-22T07:00+0500
2023-06-22T07:00+0500
туризм
ўзбекистон
хитой
пекин
кўргазма
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/16/36179004_0:0:803:452_1920x0_80_0_0_f123d2bc5e1a6e07231d88ef34c58038.jpg
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Хитой пойтахтида ўтказилган 18-Пекин Халқаро туризм кўргазмасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти намойиш этилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.Мазкур тадбирда дунёнинг 20 дан зиёд мамлакатидан 1000 дан ортиқ туризм соҳаси вакиллари ва мутахассислари иштирок этди. 16-19 июнь кунлари бўлиб ўтган кўргазмага 1 миллиондан зиёд хорижий ва маҳаллий меҳмонлар ташриф буюрди.Кўргазмада Ўзбекистоннинг “Rocket DMC Uzbekistan”, “Silk Road Samarkand” ва бошқа бир қатор туристик компаниялари иштирок этиб, Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини намойиш этди.Кўргазма доирасида, шунингдек, туризм компаниялари вакиллари “В2В” форматида учрашувлар ўтказиш, янги ҳамкорлар билан алоқа ўрнатиш имкониятига эга бўлди.Пекин Халқаро туризм кўргазмаси Хитойда ўтказиладиган глобал туризм ресурслари ва маҳсулотларини тарғиб қилиш ва туризм истеъмолини рағбатлантириш учун муҳим алмашинув ва савдо майдончаси ҳисобланади. Кўргазмада туристик кўчмас мулк, туристик товарлар, махсус шаҳарлар, интеллектуал туризм, спорт туризми, тиббий туризм каби йўналишлардаги лойиҳалар намойиш этилади.
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/16/36179004_18:0:731:535_1920x0_80_0_0_ea0700373d766fa5effe0b129c2925cb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
пекин туризм кўргазма ўзбекистон
пекин туризм кўргазма ўзбекистон
Пекин Халқаро туризм кўргазмасида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти намойиш этилди
16-19 июнь кунлари бўлиб ўтган кўргазмага 1 миллиондан зиёд хорижий ва маҳаллий меҳмонлар ташриф буюрди.
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Хитой пойтахтида ўтказилган 18-Пекин Халқаро туризм кўргазмасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти намойиш этилди. Бу ҳақда “Дунё” АА
хабар берди. Мазкур тадбирда дунёнинг 20 дан зиёд мамлакатидан 1000 дан ортиқ туризм соҳаси вакиллари ва мутахассислари иштирок этди. 16-19 июнь кунлари бўлиб ўтган кўргазмага 1 миллиондан зиёд хорижий ва маҳаллий меҳмонлар ташриф буюрди.
Кўргазмада Ўзбекистоннинг “Rocket DMC Uzbekistan”, “Silk Road Samarkand” ва бошқа бир қатор туристик компаниялари иштирок этиб, Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини намойиш этди.
“Ўзбекистон стенди меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Самарқанд, Бухоро, Хива каби қадимий шаҳарлар, Ўзбекистондаги туризмнинг турли йўналишларини ўзида акс эттирувчи фото ва видео материаллар тақдим этилди”, - дейилади хабарда.
Кўргазма доирасида, шунингдек, туризм компаниялари вакиллари “В2В” форматида учрашувлар ўтказиш, янги ҳамкорлар билан алоқа ўрнатиш имкониятига эга бўлди.
Пекин Халқаро туризм кўргазмаси Хитойда ўтказиладиган глобал туризм ресурслари ва маҳсулотларини тарғиб қилиш ва туризм истеъмолини рағбатлантириш учун муҳим алмашинув ва савдо майдончаси ҳисобланади. Кўргазмада туристик кўчмас мулк, туристик товарлар, махсус шаҳарлар, интеллектуал туризм, спорт туризми, тиббий туризм каби йўналишлардаги лойиҳалар намойиш этилади.