https://sputniknews.uz/20230622/ozbekiston-qozogiston-bojxona-nazorati-36211643.html
Ўзбекистон ва Қозоғистон божхона назорати натижаларини ўзаро тан олишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон ва Қозоғистон божхона назорати натижаларини ўзаро тан олишни режалаштирмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Икки давлат божхона хизматлари вакилларининг учрашувида транзит тартиб-қоидаларини соддалаштириш, чегарада автотранспорт воситаларининг тўпланиб қолишига йўл қўймаслик, божхона декларацияси ва товарларни назорат қилиш жараёнлари масалалари муҳокама қилинди.
2023-06-22T17:46+0500
2023-06-22T17:46+0500
2023-06-22T17:46+0500
жамият
ўзбекистон
қозоғистон
давлат божхона қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/16/36191757_0:78:1280:799_1920x0_80_0_0_fa5e541234dd3239aaf533c4ffad14d0.jpg
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон божхона тартиб-таомилларини автоматлаштириш, божхона назорати натижаларини ўзаро тан олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон давлат божхона қўмитаси хабар берди.Икки давлат божхона хизматлари вакилларининг учрашувида транзит тартиб-қоидаларини соддалаштириш, чегарада автотранспорт воситаларининг тўпланиб қолишига йўл қўймаслик, божхона декларацияси ва товарларни назорат қилиш жараёнлари масалалари муҳокама қилинди.Томонлар божхона операцияларини рақамлаштириш бўйича ҳам тажрибалар алмашишди.“Учрашув якунлари бўйича божхона тартиб-таомилларини автоматлаштириш, божхона назорати натижаларини ўзаро тан олиш ва Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасида “Ягона ойна” лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишларни фаоллаштириш бўйича келишувларга эришилди”, - дейилган хабарда.Таъкидланишича, томонлар Марказий Осиё ва Каспий минтақаси мамлакатларида қоғозсиз рақамли транзит экотизимини жорий этиш бўйича халқаро ҳужжат лойиҳасини тайёрлашга киришган.
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/16/36191757_84:0:1221:853_1920x0_80_0_0_635f0b5cfb337706246fba6865be243c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон қозоғистон божхона назорати хизмати
ўзбекистон қозоғистон божхона назорати хизмати
Ўзбекистон ва Қозоғистон божхона назорати натижаларини ўзаро тан олишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасида “Ягона ойна” лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишлар фаоллаштирилади.
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон божхона тартиб-таомилларини автоматлаштириш, божхона назорати натижаларини ўзаро тан олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон давлат божхона қўмитаси
хабар берди. Икки давлат божхона хизматлари вакилларининг учрашувида транзит тартиб-қоидаларини соддалаштириш, чегарада автотранспорт воситаларининг тўпланиб қолишига йўл қўймаслик, божхона декларацияси ва товарларни назорат қилиш жараёнлари масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар божхона операцияларини рақамлаштириш бўйича ҳам тажрибалар алмашишди.
“Учрашув якунлари бўйича божхона тартиб-таомилларини автоматлаштириш, божхона назорати натижаларини ўзаро тан олиш ва Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасида “Ягона ойна” лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишларни фаоллаштириш бўйича келишувларга эришилди”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, томонлар Марказий Осиё ва Каспий минтақаси мамлакатларида қоғозсиз рақамли транзит экотизимини жорий этиш бўйича халқаро ҳужжат лойиҳасини тайёрлашга киришган.