https://sputniknews.uz/20230622/ichki-ishlar-organlari-yangi-vakolat-36220487.html
Ички ишлар органларига янги ваколат берилади
Ички ишлар органларига янги ваколат берилади
Sputnik Ўзбекистон
Қонунга ички ишлар органларига наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги материалларни расмийлаштириш ваколати берилишини, шунингдек, мазкур материалларни тайёрлаш тартиби белгиланишини назарда тутувчи тегишли ўзгартишлар киритилмоқда
2023-06-22T20:35+0500
2023-06-22T20:35+0500
2023-06-22T20:35+0500
жамият
ўзбекистон олий мажлиси сенати
гиёҳванд моддалар
ички ишлар органи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/13/34094483_128:0:1240:625_1920x0_80_0_0_39cdd8d774d0816e4031b0e59b87d8f8.jpg
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Сенатнинг қирқ иккинчи ялпи мажлисида “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар ва қўшимча киритишни назарда тутувчи қонун маъқулланди.Таъкидланишича, бугунги кунда наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги материалларни нафақат наркология муассасаларининг, оила аъзоларининг (қариндошларининг) илтимосномаларига асосан, балки ички ишлар органларининг ташаббусига кўра ҳам расмийлаштириш зарурати юзага келмоқда.Яна бир киритилаётган қўшимчалардан бири фуқароларнинг наркологик текширувдан ўтказилишини, маслаҳат берилишини, ташхис қўйилишини, наркологик касалликларга чалинган шахсларнинг амбулатория ва стационар шароитларда даволанишини ҳамда тиббий-ижтимоий реабилитация қилинишини давлат кафолатлаши белгилаб қўйилмоқда.Бундан ташқари, наркологик касалликка чалинган шахсни мажбурий даволаш заруриятини аниқлаш билан боғлиқ барча клиник текширувлар наркология диспансерининг ўзида, зарур ҳолларда эса тегишли мутахассислар мавжуд бўлган бошқа тиббиёт муассасаларида ҳам ўтказилиши ҳақидаги норма киритилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/13/34094483_218:0:1178:720_1920x0_80_0_0_5baa9705248323ae23b38e799af79a7e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ички ишлар органлари янги ваколат наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш
ички ишлар органлари янги ваколат наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш
Ички ишлар органларига янги ваколат берилади
ИИОга наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги материалларни расмийлаштириш ваколати берилиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Сенатнинг қирқ иккинчи ялпи мажлисида “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар ва қўшимча киритишни назарда тутувчи қонун маъқулланди.
Таъкидланишича, бугунги кунда наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги материалларни нафақат наркология муассасаларининг, оила аъзоларининг (қариндошларининг) илтимосномаларига асосан, балки ички ишлар органларининг ташаббусига кўра ҳам расмийлаштириш зарурати юзага келмоқда.
“Шу муносабат билан мазкур қонунга ички ишлар органларига наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги материалларни расмийлаштириш ваколати берилишини, шунингдек, мазкур материалларни тайёрлаш тартиби белгиланишини назарда тутувчи тегишли ўзгартишлар киритилмоқда”, - дейилади парламентнинг юқори палатаси
хабарида.Яна бир киритилаётган қўшимчалардан бири фуқароларнинг наркологик текширувдан ўтказилишини, маслаҳат берилишини, ташхис қўйилишини, наркологик касалликларга чалинган шахсларнинг амбулатория ва стационар шароитларда даволанишини ҳамда тиббий-ижтимоий реабилитация қилинишини давлат кафолатлаши белгилаб қўйилмоқда.
Бундан ташқари, наркологик касалликка чалинган шахсни мажбурий даволаш заруриятини аниқлаш билан боғлиқ барча клиник текширувлар наркология диспансерининг ўзида, зарур ҳолларда эса тегишли мутахассислар мавжуд бўлган бошқа тиббиёт муассасаларида ҳам ўтказилиши ҳақидаги норма киритилмоқда.