Шимолий Корея Блинкеннинг Хитойга ташрифи юзасидан кескин фикр билдирди

© AFP / Bryan BedderЭнтони Блинкен, архив сурат
Энтони Блинкен, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2023
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, бу АҚШга хос иккиюзламачилик ва тилёғламачиликнинг энг юқори чўққиси.
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг Хитойга ташрифи “шармандалик ва тиланчилик” кўринишида, АҚШнинг Пекинга босим сиёсати муваффақиятсизликка учраганини тан олиши ҳақида маълум қилади, дейилади КХДР Марказий телеграф агентлиги (КМТА) халқаро шарҳловчиси Чон Ён Хак мақоласида.
“Провокаторнинг шармандаларча тиланчилик ташрифи” сарлавҳали мақолада таъкидланишича, АҚШнинг амалдаги маъмурияти сиёсатининг “ўзаги” доимо Хитойни тийиб туриш бўлган ва Вашингтон “деярли кун ора” КХДРга қарама-қаршиликни атайлаб кучайтириб, Пекиннинг асосий манфаатларига “жиддий таҳдид солди”. АҚШ “Анти-Хитой иттифоқлари” "Quad" ва "AUKUS"ни қўллаб-қувватлади ва ҳатто Тайвандаги вазият кескинлашса, “ҳарбий аралашув” имкониятини эълон қилди. Энди эса Вашингтон Блинкенни Хитойга юбориб, “ихтилофларни масъулият билан бошқариш” зарурлиги ҳақида гапирмоқда.
“Бу АҚШга хос иккиюзламачилик ва тилёғламачиликнинг энг юқори чўққиси... АҚШ Хитой-Америка муносабатларида мураккаблик ва қийинчиликларни яратганлиги сабабли, уларнинг ўзлари Хитойнинг асосий манфаатларини ҳурмат қилишни бошлашлари ва барча душманлик ҳаракатларини тўхтатишлари керак. Шунда Хитой-Америка муносабатларининг ёмонлашиши учун ҳеч қандай сабаб бўлмайди “, — маълум қилди шарҳловчи мақоласида.
КМТА шарҳловчисининг фикрига кўра, Блинкен АҚШнинг Хитойга босими, аксинча, “бумеранг каби қайтиши” ва “АҚШ иқтисодига ҳалокатли зарба бериши” ва қарама-қаршилик инқирозга айланиши, ҳарбий тўқнашув эса “қайтариб бўлмайдиган фалокатларга” олиб келиши мумкинлигидан хавотирдалиги сабабли Хитойга ташриф буюрди.
“АҚШ давлат котиби Хитойга ташриб буюриб, муносабатларни юмшатишни илтимос қилди. Бир сўз билан айтганда, АҚШ Давлат котибининг жорий ташрифи Хитойга босим сиёсатининг муваффақиятсизлигини тан олган провокаторнинг шармандали тиланчилик ташрифи сифатида баҳоланади”, — дейилади мақолада.
Душанба куни Блинкен Хитойга икки кунлик ташрифини якунлади ва у ерда мамлакат раҳбарлари, жумладан, ХХР раиси Си Цзиньпин, ташқи ишлар вазири Цинь Ган ва Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси раҳбари Ван И билан музокаралар ўтказди.
Учрашувлар натижасида АҚШ Давлат котиби Хитой ва АҚШ инқирозли вазиятларда ҳарбийлар ўртасида тезкор алоқа ўрнатиш бўйича бир қарорга кела олмаганини ва бу борадаги ишлар давом этаётганини тан олди.
Блинкеннинг ташрифи АҚШ давлат котибининг Хитойга сўнгги беш йилдаги биринчи сафари бўлиб, у Пекин ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларнинг бир қатор муаммолар, жумладан, Тайван масаласи, Хитой аэростатининг АҚШ томонидан уриб туширилиши, савдо ва технология соҳаларида давом этаётган келишмовчиликлар туфайли сезиларли даражада ёмонлашгани фонида содир бўлди.
Тайван атрофидаги вазият ўтган йил август ойи бошида АҚШ Вакиллар Палатасининг ўша пайтдаги спикери Нэнси Пелосининг оролга ташрифидан сўнг сезиларли даражада кескинлашган. Оролни ўз вилоятларидан бири деб билган Хитой бу сафарни АҚШнинг Тайван сепаратизмини қўллаб-қувватлаши деб билган ҳолда қоралади ва кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказди.
ХХР марказий ҳукумати ва унинг орол провинцияси ўртасидаги расмий муносабатлар 1949 йилда фуқаролар урушида мағлуб бўлган Чан Кайши бошчилигидаги Гоминдан Хитой Коммунистик партияси қўшинлари Тайванга кўчиб ўтганидан сўнг узилган. Орол ва Хитой ўртасидаги бизнес ва норасмий алоқалар 1980 йилларнинг охирида қайта тикланди. 1990 йилларнинг бошидан бошлаб томонлар нодавлат ташкилотлар — Тайван бўғози орқали алоқаларни ривожлантириш бўйича Пекин Ассоциацияси ва Тайван бўғозлари алмашинув фонди орқали алоқа ўрнатишни бошладилар.
Янгиликлар лентаси
0