https://sputniknews.uz/20230621/raqamli-suv-xojaligi-yagona-axborot-tizimi-36158860.html
“Рақамли сув хўжалиги” ягона ахборот тизими яратилади
“Рақамли сув хўжалиги” ягона ахборот тизими яратилади
Sputnik Ўзбекистон
2025 йил 1 январгача “Рақамли сув хўжалиги” ягона ахборот тизими яратилади. Бу 20 июнь куни қабул қилинган президент фармонида кўзда тутилган.Сув хўжалиги бўйича барча дастурий таъминотлар мазкур тизимга босқичма-босқич интеграция қилинади.
2023-06-21T16:21+0500
2023-06-21T16:21+0500
2023-06-21T16:21+0500
жамият
сув
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/50/72/507216_0:169:3041:1880_1920x0_80_0_0_b3ba1e7956bae75360462f26196fa410.jpg
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. 2025 йил 1 январгача “Рақамли сув хўжалиги” ягона ахборот тизими яратилади. Бу 20 июнь куни қабул қилинган президент фармонида кўзда тутилган.Сув хўжалиги бўйича барча дастурий таъминотлар мазкур тизимга босқичма-босқич интеграция қилинади.Шунингдек, Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси этиб қайта номланди.Инспекция 2023 йил 1 августдан сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига риоя этилиши ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларидан самарали фойдаланилиши бўйича ўтказиладиган текширувларни “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатдан ўтказмасдан амалга оширади.Инспекция ер усти сувларидан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини ҳамда сув олиш тартибини бузиш ҳолатлари бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш, шунингдек, жисмоний шахсларга нисбатан маъмурий жазо қўллаши мумкин.
https://sputniknews.uz/20230621/istemolchilar-suv-etkazib-berish-davlat-xususiy-sheriklik-36157712.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/50/72/507216_155:0:2886:2048_1920x0_80_0_0_14d54ea6fc51da996a3c493fd4ce650b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
рақамли сув хўжалиги ягона ахборот тизими
рақамли сув хўжалиги ягона ахборот тизими
“Рақамли сув хўжалиги” ягона ахборот тизими яратилади
Сув хўжалиги бўйича барча дастурий таъминотлар мазкур тизимга босқичма-босқич интеграция қилинади.
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. 2025 йил 1 январгача “Рақамли сув хўжалиги” ягона ахборот тизими яратилади. Бу 20 июнь куни қабул қилинган президент фармонида
кўзда тутилган. Сув хўжалиги бўйича барча дастурий таъминотлар мазкур тизимга босқичма-босқич интеграция қилинади.
Шунингдек, Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси этиб қайта номланди.
Инспекция 2023 йил 1 августдан сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига риоя этилиши ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларидан самарали фойдаланилиши бўйича ўтказиладиган текширувларни “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатдан ўтказмасдан амалга оширади.
Инспекция ер усти сувларидан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини ҳамда сув олиш тартибини бузиш ҳолатлари бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш, шунингдек, жисмоний шахсларга нисбатан маъмурий жазо қўллаши мумкин.