Ўзбекистон ва Қатар спорт соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиради
11:32 21.06.2023 (янгиланди: 13:38 21.06.2023)
© МОҚЎзбекистон ва Қатар спорт соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиради
© МОҚ
Oбуна бўлиш
Қатар томони ўзбек спортининг кучли мактабга эга экани, айниқса, яккакураш турларида атлетларнинг жаҳонда етакчилар қаторига киришини алоҳида таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Қатар спортидаги ҳамкорликнинг янги қирралари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Таъкидланишича, айни кунларда Осиё Олимпия Кенгаши (ООК) ва Қатар Олимпия қўмитаси вице-президенти Тани ибн Абдулраҳмон Ал Қувари Тошкентда меҳмон бўлиб турибди. Ушбу ташрифдан Ўзбекистон ва Қатар мамлакатлари ўртасида спорт соҳасида яқин ҳамкорликни кучайтириш кўзда тутилган.
© МОҚЎзбекистон ва Қатар спорт соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиради
Ўзбекистон ва Қатар спорт соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиради
© МОҚ
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигида Тани ибн Абдулраҳмон Ал Қувари билан ушбу йўналишдаги мавзулар муҳокама қилинди. Меҳмонларни вазир Адҳам Икрамов ва ООК вице-президенти Отабек Умаров қарши олди.
© МОҚЎзбекистон ва Қатар спорт соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиради
Ўзбекистон ва Қатар спорт соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиради
© МОҚ
Қайд этилишича, шундан сўнг ҳар икки томон ўртасидаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Унда Қатарнинг Ўзбекистондаги Фавқулоддаги ва Мухтор элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошим, вазир ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ҳамда МОҚ раиси ўринбосари Азизжон Камилов ҳам иштирок этди.
© МОҚЎзбекистон ва Қатар спорт соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиради
Ўзбекистон ва Қатар спорт соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиради
© МОҚ
Учрашувнинг иккинчи қисми Миллий Олимпия қўмитасида давом этди. Унда меҳмонни қўмита бош котиби Ойбек Касимов ва Азизжон Камилов кутиб олди. МОҚ бош котиби яқинлашиб келаётган Олимпия кунини катта масштабдаги оммавий югуриш мусобақаси билан кутиб олишга тайёргарлик кўрилаётганини қўшимча қилди.
Учрашув давомида ҳар икки Миллий Олимпия қўмиталари ўртасидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш, “Тошкент-2025” ёшлар Осиё ўйинларига ҳамкорликда тайёргарлик кўриш, терма жамоалар ўртасида ўқув-машғулот йиғинларини кўпроқ ташкил этиш, замонавий спорт объектларини қуриш ва бу борада ўзаро тажриба алмашиш мавзулари муҳокама қилинди.
Ўз ўрнида, Қатар томони ўзбек спортининг кучли мактабга эга экани, айниқса, яккакураш турларида атлетларнинг жаҳонда етакчилар қаторига киришини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, меҳмонлар ўзбек спорти билан ҳамкорлик қилишдан мамнун бўлишларини билдирди.