https://sputniknews.uz/20230621/nega-bolalar-bogchaga-borishni-istashmaydi-36143586.html
Нега болалар боғчага боришни исташмайди — 5 та сабаб ва унинг ечими
Нега болалар боғчага боришни исташмайди — 5 та сабаб ва унинг ечими
Sputnik Ўзбекистон
Кўп ҳолатларда боланинг инжиқликлари узоғи 10 кун давом этади. Лекин, ота-оналар боғча тарбиячиларига ўз фарзандаларини ишонмасликлари ҳам бола онгига таъсир қилади.
2023-06-21T13:42+0500
2023-06-21T13:42+0500
2023-06-21T16:27+0500
жамият
ўзбекистон
боғчалар
болалар
оила
мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/06/15949306_0:320:3072:2048_1920x0_80_0_0_32683d8e07548a68e511637908205edb.jpg
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Ҳар бир оила фарзандини неча ёшда боғчага бериш хақида бош қотиради. Кимдир болани боғчага бериш учун энг мақбул ёшни 3 ёш деб ўйласа, яна кимдир вақтлироқ ҳаракат қилиш керак, деб хисоблайди. Педагог Нигора Даминова Sputnik мухбирига болаларни боғчага тайёрлашда эътибор қаратиш лозим бўлган тавсияларни бўлишди.Ота-оналар фарзандларини неча ёшдан боғчага берганлари маъқул?Давлат боғчаларига 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади. Хусусий боғчалар эса ўзларида белгиланган тартибдан келиб чиқиб қабул қилади. Психологлар болаларни уч ёшда боғчага юбориш яхшироқ деб ҳисоблашади. Аммо, амалиёт бунинг аксини кўрсатмоқда. Уч ёш бола боғчага икки ярим ёки тўрт ёшли болага қараганда кўпроқ жиззаки муносабатда бўлади. Кўп холатларда уч ёшли болалар кризис (инқироз)ни бошдан кечирадилар. Кризис вақтида болани боғчага бериш хато. Сабаби у бу орқали икки баробар зиён кўриши мумкин.Нега болалар боғчага боришни истамайдилар ва бундай ҳолатларда қандай йўл тутиш керак?Амалиётимда боғчага боришни истамайдиган болаларни ҳам учратганман. Бунга асосан, боғчанинг муҳити таъсир қилиши мумкин. Бунда болага боғча опанинг муносабати ёқмаслиги ёки боғчада болалар уни ажратиб қўйган бўлиши ҳам мумкин. Агар бундай жараён давом этса, боғчани яхшилаб ўрганиш ва керак бўлса уни алмаштириш хақида ҳам ўйлаб кўриш керак бўлади.Яна бир сабаб, боланинг уйдаги қулайлик қобиғидан чиқишни истамагани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Оналар уйда болага телефон ёки шу каби гаджетлардан фойдаланишига руҳсат бериши ёки кун бўйи телевизор қаршисида ўтиришга ўрганиб қолган бола боғчада шу нарсаларни қумсаши табиий. Кўп ҳолатларда бола ота-онасидан айрилишни истамай, инжиқлик қилиши мумкин. Лекин бу узоғи 10 кун давом этади. Ундан сўнг бола ота-онасини маълум бир соат давомида кўрмасликни қабул қилиб, боғча муҳитига мослашади. Болани боғчага бермаслик хато. Чунки, улар инсонларга ва жамиятга қўшилишни боғчадан бошлайди.Ота-оналарга фарзандларини боғчага тайёрлаш учун маслаҳатлар бера оласизми?Ота-оналар фарзандларини боғчага беришдан олдин ўзлари бунга тайёр бўлишлари керак деб ўйлайман. Сабаби кўп кузатиладиган ҳолатлардан бири ота-оналар боғча тарбиячиларига ўз фарзандларини ишонишмайди. Хавотир олишлар, кун бўйи ёмон гумонда бўлиб, фарзандим йиқилдими ёки йиғладими деб хаёлингиздан ўтказишингиз ҳам бола онгига таъсир қилади. Ота-оналар учун бир нечта маслаҳатлар:Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева Sputnik мухбирига маълум қилишича, ҳозирда Ўзбекистонда 6 598 та давлат, 833 та хусусий, 1 313 та давлат хусусий шериклик асосидаги нодавлат ва 20 676 та оилавий нодавлат боғча фаолияти йўлга қўйилган.Сўнгги беш йил мобайнида эса 438 та янги давлат боғчалари қурилиб, 2 064 тасида реконструкция, 785 та боғчада мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/06/15949306_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_dceea8ca4d077ba0bb224082036d3f78.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон боғча болалар ота-оналар боғча ёши мактабгача таълим маслаҳат боғчаопа тарбиячи
ўзбекистон боғча болалар ота-оналар боғча ёши мактабгача таълим маслаҳат боғчаопа тарбиячи
Нега болалар боғчага боришни исташмайди — 5 та сабаб ва унинг ечими
13:42 21.06.2023 (янгиланди: 16:27 21.06.2023) Кўп ҳолатларда боланинг инжиқликлари узоғи 10 кун давом этади. Лекин, ота-оналар боғча тарбиячиларига ўз фарзандларини ишонмасликлари ҳам бола онгига таъсир қилади.
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Ҳар бир оила фарзандини неча ёшда боғчага бериш хақида бош қотиради. Кимдир болани боғчага бериш учун энг мақбул ёшни 3 ёш деб ўйласа, яна кимдир вақтлироқ ҳаракат қилиш керак, деб хисоблайди. Педагог Нигора Даминова Sputnik мухбирига болаларни боғчага тайёрлашда эътибор қаратиш лозим бўлган тавсияларни бўлишди.
Ота-оналар фарзандларини неча ёшдан боғчага берганлари маъқул?
Давлат боғчаларига 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади. Хусусий боғчалар эса ўзларида белгиланган тартибдан келиб чиқиб қабул қилади. Психологлар болаларни уч ёшда боғчага юбориш яхшироқ деб ҳисоблашади. Аммо, амалиёт бунинг аксини кўрсатмоқда. Уч ёш бола боғчага икки ярим ёки тўрт ёшли болага қараганда кўпроқ жиззаки муносабатда бўлади. Кўп холатларда уч ёшли болалар кризис (инқироз)ни бошдан кечирадилар. Кризис вақтида болани боғчага бериш хато. Сабаби у бу орқали икки баробар зиён кўриши мумкин.
Нега болалар боғчага боришни истамайдилар ва бундай ҳолатларда қандай йўл тутиш керак?
Амалиётимда боғчага боришни истамайдиган болаларни ҳам учратганман. Бунга асосан, боғчанинг муҳити таъсир қилиши мумкин. Бунда болага боғча опанинг муносабати ёқмаслиги ёки боғчада болалар уни ажратиб қўйган бўлиши ҳам мумкин. Агар бундай жараён давом этса, боғчани яхшилаб ўрганиш ва керак бўлса уни алмаштириш хақида ҳам ўйлаб кўриш керак бўлади.
Яна бир сабаб, боланинг уйдаги қулайлик қобиғидан чиқишни истамагани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Оналар уйда болага телефон ёки шу каби гаджетлардан фойдаланишига руҳсат бериши ёки кун бўйи телевизор қаршисида ўтиришга ўрганиб қолган бола боғчада шу нарсаларни қумсаши табиий. Кўп ҳолатларда бола ота-онасидан айрилишни истамай, инжиқлик қилиши мумкин. Лекин бу узоғи 10 кун давом этади. Ундан сўнг бола ота-онасини маълум бир соат давомида кўрмасликни қабул қилиб, боғча муҳитига мослашади. Болани боғчага бермаслик хато. Чунки, улар инсонларга ва жамиятга қўшилишни боғчадан бошлайди.
Ота-оналарга фарзандларини боғчага тайёрлаш учун маслаҳатлар бера оласизми?
Ота-оналар фарзандларини боғчага беришдан олдин ўзлари бунга тайёр бўлишлари керак деб ўйлайман. Сабаби кўп кузатиладиган ҳолатлардан бири ота-оналар боғча тарбиячиларига ўз фарзандларини ишонишмайди. Хавотир олишлар, кун бўйи ёмон гумонда бўлиб, фарзандим йиқилдими ёки йиғладими деб хаёлингиздан ўтказишингиз ҳам бола онгига таъсир қилади.
Ота-оналар учун бир нечта маслаҳатлар:
болани боғчага берган вақтда уни сўрғичлардан айирмаслик лозим. Аввал сўрғичлардан айириб, кейин боғчага берган маъқул;
боғчанинг режимига мослашинг. Яъни уйда ҳам боғчадагидек уйқу ва овқатланиш режимини қўлланг;
болага уйда севиб ўйнайдиган ўйинчоғини боғчага олиб боришига руҳсат беринг;
кечқурун болалар боғчаси атрофида фарзандингиз билан сайр қилинг. Фарзандингиз ўзи каби болаларни ота-оналари ташқарида кутиб ўтирганликларини ва олиб кетишаётганини кўрса, у ҳам қолиб кетмаслигига амин бўлади;
фарзандингизни боғчага секинлик билан ўргатинг. Унда мослашув пайдо бўлгандагина у ўзини яхшироқ ҳис қилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева Sputnik мухбирига маълум қилишича, ҳозирда Ўзбекистонда 6 598 та давлат, 833 та хусусий, 1 313 та давлат хусусий шериклик асосидаги нодавлат ва 20 676 та оилавий нодавлат боғча фаолияти йўлга қўйилган.
Сўнгги беш йил мобайнида эса 438 та янги давлат боғчалари қурилиб, 2 064 тасида реконструкция, 785 та боғчада мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилган.